MP3

Ассалому алайкум радиомизнинг азиз мухлислари. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашганимиздан бағоят миннадормиз. Азиз биродарлар, авваллари бир вароқ қоғоз олиб, ўз яқинларимизга бир энлик хат ёзганимиз барчамизнинг ёдимиздадир.

Ҳозирги кунда эса техника шунчалик илгарилаб кетдики, электрон почталар орқали ёзган хатимиз бир неча секундда дунёнинг нариги бурчагида бўлади. Албатта бу қувонарли ҳолат. Лекин, азизлар, ҳар биримиз нима ёзаётганимиз ва Худонинг олдида барча ёзаётганларимиз тўғрими, йўқми, айнан шунга катта эътибор қаратишимиз керак.

Бир қарашда, оббо, энди шу ҳам муаммо бўлдими, деб ўйлаётгандирсиз? Азиз биродар, узоқдаги биродарга хат йўллаганимизда у билан гаплашмоқчи бўлган гапларимизни оддий қоғозга тушуриб ёзамиз ва шу айтмоқчи бўлган гапларимизни унга ёзма равишда айтамиз.

Шунинг учун ҳам ҳар бир хат ёзганимизда нималарни ёзяпмиз, ҳар бир гапларимиз тўғрими, ёки ёлғон гаплар ҳам ёзилдими, деб ўз хатимизга эътибор қилишимиз керак. Ёзилган сўзлар баъзи пайтларда айтиладиган гапларга қараганда кучли таъсирга эга бўлади. Шунинг учун ҳам хатимиз орқали кимнидир хафа қилишимиз ёки унга озор беришимиз ҳам мумкин экан.

Балки айрим гапларни сўз орқали гапирганимизда интонация орқали юмшоқроқ айтишимиз мумкин эди. Ёки айрим сўзларни кучли таъсир этадиган қайғурадиган қилиб гапиришимиз мумкн эди. Хат орқали эса ҳеч бир сўзни интонациясини ўзгартиришнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам ҳар бир сўзни хат олувчи ўзининг интонациясига мослаб ўқийди.

Бундан ташқари, хат ёзганимизда унинг маъносига ва хатоларига ҳам эътибор қилишимиз лозим. Хуллас, ҳар бир ёзган хатимизда ўқувчи ўзига нимадир олиши лозим. Агар бошқалардан сиз хат олсангизда ва хатни ўқи кўриб хафа бўлсангиз, тезда жавоб ёзишга шошилманг. Хат ёзишдан аввал ибодат қилинг ва яхши ўйлаб кўринг.

Баъзи пайтларда шундай қаттиққўллик билан жавоб хатни ёзишингиз керак бўлиб қолса, албатта бир вароқ қоғоз олиб юрагингиздаги барча айтмоқчи бўлган гапларингизни ёзинг. Лекин жўнатишга ҳали шошилманг. Аввал айтганимиздек, шу киши тўғрисида ибодат қилинг, агар юрагингизда тинчлик ҳис қилсангиз, ушбу ёзган хатингизни йиртиб ташланг.

Компьютерда ёзилган хатни эса бир кичкинагина Delete деган кнопка орқали йўқ қилишингиз мумкин. Азиз биродар, оғзимиздан чиқаётган ҳар бир сўзга эътибор қилайлик. Азиз биродар, бизга ҳам мактуб йўллаб кўринг. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com. Радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top