3:40

Моддийликка бўлган севги 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Пуллар ўзгача аниқ бир кучга эга ва уларнинг ўзини шахсий ҳаёти бор. Ўзининг хусусияти билан улар иблисона кучдир. Исо бойлик ҳақида гапирганда, арамийча “маммона” сўзини ишлатган эди, бу билан Исо У билан рақиблик қилаётган худонинг жисмоний ва руҳий қиёфасини назарда тутган. Маммона — бу устимиздан устунлик қилишга интилаётган кучдир.

Шундай қилиб, пул — бу ўзига нисбатан садоқатликни уқтира оладиган фаолли куч ва ўз ўзига қонундир. Одамларнинг пулга йўлиққан талвасали ховлиқишларини четдан кузатиш жуда ибратли бўлар эди. Бу ховлиқиш нафақат камбағал ва қашшоқлар орасида, балки янада кўпроқ бой бўлишга интилган одамлар орасида ҳам ҳокимлик қилади. Ўрта синф вакиллари, етарли даражадан кўпроқ ўйлар, машина ва кийим–кечаклар сотиб олишда давом этадилар. Агар пуллар шунчаки маҳсулот олиш воситаси бўлганда, уларга кўпроқ эга бўлишни аҳамияти бўлмасди. Биз одамларни бойлигига қараб баҳолаймиз, пулига қараб иззат–икром ва ҳурмат кўрсатамиз. Аммо қандай қилиб Маммона худосининг устидан ғалаба қозониш керак? Муҳими — Муқаддас Руҳ биз билан бирга ва Исо бизнинг — Ўқитувчимиз. Муқаддас Китоб тавсия қилган келажак орқали барча иқтисодий қарорларни қабул қилиш ва ваъдаларни баҳолаш керак. Шу сабабдан пастда бир неча тавсиялар берилади: Пулллар сизда қандай ҳиссиётларни уйғотишни фаҳмлаб олинг — қўрқув, ҳимоясизлик, айбдорлик, мағрурлик ёки ҳасадгўйлик. Биз оз пулга ёки уларни умуман йўқ бўлишидан қўрқамиз. Бизнинг қўрқувларимиз ҳеч нарсага асосланмаган ва ҳақиқатдан йироқдир. Сўздаги ваъдаларга эътиборимизни қаратишдан олдин биз ўзимизнинг ҳиссиётларимизни тушуниб олишимиз зарур. Моддий бойлигингизни инкор этишни тўхтатинг. Маблағингизнинг камлигидан нолиш ўрнига, дунё фуқароси бўлинг ва бутун инсоният муҳитида ўзингизга назар ташланг.

Тавба қилиш вазиятини яратинг. Кўпинча ўзимизнинг ваъзларимизда ё гуноҳлари учун қилган тавбаларини ҳукм қилардик ё мақтар эдик, лекин одамларга бир–бирнинг олдида тавба қилишга ёрдам бермадик. Кўпчилигимиз ўзимизни якка ва ҳеч кимга керак эмас деб ҳис этамиз. Агар биз масалан: “Кечир мени, чунки мен гуноҳ қилдим, пул менинг қалбимни эгаллаб олди!” — деган сўзлар билан ўзимизнинг қўрқув ва васвасаларимиз учун тавба қила олсак, қандай яхши бўлар эди. Бу чигалликдан чиқишга ёрдам берадиган бошқа одамни топинг. Сизни пулнинг васвасали кучи эгаллай бошлаганини сезишда сиз бир–бирингизга ёрдам беришга ваъда бериб, аҳд тузишингиз мумкин. Бу нарсаларни севги ва меҳрибонлик билан қилиш лозим. Бизга ёрдам бериб, қўллаб–қувватлайдиган одамлар керак.

Камбағал одамлар билан муносабат қуриш имконини топинг. Камбағаллардан йироқлашиб, уларнинг азоблари ва оғриқларини кўрмаганимизда мўл–кўлчилик бизни вайроналик ҳолатига олиб келиши мумкин. Биз камбағаллар орасида бўлиб, уларга ваъз қилмасдан улардан сабоқ олишимиз керак.

Қувончли ва саҳий юрак билан беринглар. Бериш бизда қурумсоқликни суғуриб ташлаш кучига эга. Ҳатто камбағаллар бошқаларга бера олишлари мумкинлиги ҳақида билишлари керак. Пуллардан ва бошқа бойликлардан айрилишнинг ўзи қалбимизда қандайдир ўзгаришларга олиб келади. У қалбимизда очкўзликни йўқотади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top