3:04

Болаларнинг ўсишига ёрдам 156

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз радио тингловчи биродарлар, балки орангизда кимдир, “Исо болаларни севар, бутун дунёдаги болаларни севар”- деган болалар қўшиғини эшитгандир.

Мана шу болалар қўшиғи бутунлай тўғри кўйланган, деб бемалол айта оламиз. Чунки Раббимиз Исо Масиҳ ҳақиқатан ҳам бутун дунё болаларини севади. Болалар Худонинг кўз ўнгида ҳақиқатан ҳам катта бир ҳазинадир. Мана шу мултираган ажойиб кўзларни самога тикиб юрагидаги барча хурсандчиликларини ва ташвишларини Худовандга ўзининг оддий сўзлари билан ибодат орқали айтаётган болани кўрсак, албатта, биз, катталарнинг ҳам юрагимиз жўш уриб кетади.

Агар болалар катталарга нисбатан кучлироқ имон билан ибодат қила оладилар деб айтса, мен шу фикрга юз фоиз қўшилган бўлар эдим. Бир неча йилдан бери Худованд билан бирга бўлган ва “мен Сени севаман”, деб ибодат қилаётган имони кўчсиз таниқли чўпондан кўра, оддий боланинг ибодати кучлироқ бўлса керак.

Лекин шунга қарамай, ҳали ҳам Худонинг севгисига ва Худованднинг абадий ҳаётига муҳтож бўлган болалар кўплаб топилади. Наҳотки, биз, катталар, уларнинг Худосиз ўсишларига ва гуноҳга тўла ҳаёт кечиришларига панжа орасидан қараб тураверамиз?

Азиз биродарлар, ҳеч бўлмаганда, юртимиздаги ҳали Худонинг нажотига муҳтож бўлган болалар учун ибодат қилайлик. Болалар ҳам тирик жон бўлгани учун ҳам Худонинг нажотига худди биз, катталардек, муҳтождирлар. Дунёда болалар хизмати билан шуғулланадиган кўплаб ташкилотлар ва биродарларимиз бор.

Лекин болаларнинг сони улага нисбатан бир неча минг баробар кўпдир. Шунинг учун ҳам биз, масиҳийлар, ва жамоатларнинг бирдан-бир ва муҳим вазифамиз — болалар хизматида ҳам фаол иштирок этишдир. Матто китобининг 18 боби 14 оятида шундай оят мавжуд:

“Шунга ўхшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди”. Ҳа, азиз биродар, Худованд ҳатто болаларни ҳам нажот олишини истайди. Уларнинг гуноҳкор бўлиб яшашини эса асло истамайди. Азизлар, болаларни Худованднинг таълим-тарбияси билан ўстириб, уларга тўғри йўлни кўрсатиш орқали биз, катталар, Худованднинг ажойиб ва муҳим топшириғини адо этган бўламиз.

Кичкина боланинг оддий ибодати бутун дунёни ва инсонларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартира олади. Азизлар, келинг, болалар учун биргаликда Худованднинг топшириғини адо этайлик. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Азизлар, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг ва ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top