3:08

Болаларнинг ўсишига ёрдам 107

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли ота-оналар, агар болаларимиз Раббимиз Исо Масиҳга ишонган бўлса ва Уни ўз юракларига Қутқарувчим деб қабул қилган бўлсалар жуда яхши.

Энди уларни Худованднинг қўлларига топширинг. Шу билан бирга ҳар бир ота-она ўз фарзандига Худованд ҳақидаги ҳақиқатларни ўргатиб бориши мақсадга мувофиқдир. Балки болаларимиз ҳали айрим ҳақиқатларни билмаслиги мумкин. Масалан Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида ўз фарзандларимизга гапириб беришимиз мумкин.

Исо Масиҳ ким У? Раббимиз Исо Масиҳ — Худо ва Ўғилдир. Унда Худовандга хос бўлган барча хусусиятлар мужассамлашгандир. Худованднинг ягона Ўғли Исо Масиҳ бу дунёга инсон бўлиб келди. У Байтлаҳмда икки минг йил илгари туғилгандир. Матто китобининг 1 боби 23 ояти ва Луқо китобининг 2 боби 10 ҳамда 11 оятлари шу гапларимизни тасдиқлайди.

Азиз радио тингловчи ота-оналар, болаларимизни диққатини жуда муҳим бир ҳолатга қаратинг. Марям Исо Масиҳнинг туққан онаси, лекин Юсуф Раббимизнинг отаси эмасдир. Исо Масиҳнинг отаси Худованд. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам худди бизларнинг болаларимиз каби ҳаёт кечирди. У ҳам барча болалар каби дўстлари билан биргаликда ўйнади. Хуллас болаларга хос бўлган ҳаётни у ҳам бошидан кечирди.

Лекин бир ҳайрон қоладиган жойи бор эди. У ҳеч қачон гуноҳ қилмади. Раббимиз ер юзида ўттиз уч йил ҳаёт кечирди. Охирги уч йил ҳаётини У ер юзидаги хизматига бағишлаган эди. Раббимиз Ўз хизмати давомида кўплаб мўъжизалар яратди ва шу орқали барчага ўзини Худо эканлигини исботлаб бера олди. У қандай мўъжизалар қилган эди?

Бизга Муқаддас китобдан яхши маълумки, кўзи кўрларни кўзларини очди. Моховларни шифолади. Ҳатто ўликларни ҳам тирилтирди. Бундай ажойиб мўъжизани фақатгина Худованд қилолади. Худован Ўз Ўғлини хочда азоб чекиб ўлишига йўл қўйиб берди. Исо Масиҳ биз инсонларнинг гуноҳлари учун Ўз хоҳиши билан анашу ўлимга борди.

Эски Аҳд китобида ёзилган барча башоратлар шу орқали амалга ошганди. Исо Масиҳ хочда азоб чекиб ўлди. Лекин энг асосийси, орадан уч кун ўтиб, Раббимиз қайта тирилди. Бу дегани инсонларнинг гуноҳи учун келтирилган қурбонлик қабул қилинди. Муқаддас китобда Лазарнинг ҳам тирилганлиги ҳақида ёзилган. Лекин у бироз ҳаёт кечирганидан сўнг яна ўлди. Раббимиз Исо Масиҳ эса тирик. Ҳозир У Осмонда Худованднинг олдида ўтирибди. Азиз ота-оналар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top