2:48

Болаларнинг ўсишига ёрдам 159

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Агар бирон жойда болалар тарбиясига оид учрашувлар бўлиб қолса, болаларни қандай жазолаш кераклиги тўғрисида кимдир, албатта, савол билан мурожаат қилади. Азизлар, бугунги суҳбатимизни давом эттиришдан аввал, интизом сўзига таъриф бериб ўтсак.

Дархақиқат, интизомга ўргатиш нима дегани? Тарбия жараёнида бола онги ва характерини ўстириш, ўзини ўзи бошқариш, кўникмаларига ўргатиш ва шу орқали уни жамиятнинг фаол аъзосига айлантиришга интизомга ўргатиш деб айтилади.

Азизлар, болани интизомга ўргатиш мулоқотнинг барча турларини, чунончи, шахсий намуна, тақлид қилиш, сўз орқали йўналтириш, ёзма йўриқнома, оғзаки кабиларни ўз ичига қамраб олади. Албатта болани жазолаш усули ҳам ушбу рўйхатдан жой олади.

Аммо болани ноўрин жазолаш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган бошланғич усул саналади. Жазолаш усули самарали бўлиши учун биз уни баъзида ва ўз ўрнида қўллашимиз зарур. Масалан, шоҳ Сулаймон ҳам боладан калтакни аямаслик тўғрисида гапирган эди.

Осмондаги Худованд ҳам кимни севса, шу инсонни турли йўллар билан тарбиялашини ва шу орқали янада Ўзига яқинроқ олишини барчамиз яхши биламиз. Азиз ота-оналар, шу ўринда бир муҳим гапни сизларга айтиб ўтишни ўзимга жоиз деб биламан.

Болани нотўғри ҳатти-ҳаракати учун жазолашдан кўра уни тўғри фикрлашга, тўғри ҳатти-ҳаракат қилишга ўргатиш минг марта фойдалироқдир. Болани интизомга ўргатиш даврида ота-онанинг меҳр-муҳаббати жуда катта аҳамиятга эгадир.

Азизлар, Худованд ҳам биз, гунҳхкор инсонлар учун қанчалик сабр-тоқат билан қараб келмоқда. Бизнинг нотўғри қилган ишларимизга қарамай, ҳар биримизни севди. Шунинг учун ҳам Ўзининг ягона Ўғлини биз учун юборди. Осмондаги Отамиз биз учун шунчалик сабр-тоқат қилган экан, наҳотки биз ўз фарзандларимизга ҳам худди шундай йўл тутишимиз мушкул бўлса?

Худованд ҳам вақти келганда, инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун жазолаб ҳам туради. Шунинг учун, азизлар, бола тарбиясида Муқаддас Китобга асосланиш ва Худованддан донолик сўраш, ҳар бир инсон учун катта ёрдам бўлади. Азизлар, бугунги суҳбатимизни якунлар эканман, болалар тарбияси учун муҳим маълумотларни олиш учун бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланишингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top