2:54

Руҳий ғалаба 98

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар,

Инсон зоти қачонки барча гуноҳлари учун Худованднинг олдида тавба қилиб, Раббимиз Исо Масиҳни ўз юрагига қабул қилса, Худованд албатта шу кишини барча гуноҳларини кечиради. Энди инсон Худованднинг кўз ўнгида янги инсонга айланади.

Энди менинг барча гуноҳларим ювилган ва кечирилган, деб бемалол ишонч билан айта олишингиз мумкин. Колосаликларга мактубининг 1 боби 14 оятида айтилган фикримизни тасдиқловчи бир ажойиб оят бор. Келинг, азизлар, биргаликда ўқиб кўрамиз: “Худонинг Ўғли бизнинг ўрнимизга қурбон бўлди, Ўз қонини тўкиб гуноҳларимизни ювди”.

Азиз дўстим, Худованд кечирим берганидан сўнг, ҳар бир тавба қилган инсон Исо Масиҳда тўла-тўкисликка эга бўла олади. Колосаликларга мактубининг 2 боби 10 ояти ушбу фикримизни тўлиқ тасдиқлай олади. Худованднинг каломи бу -ҳақиқатдир.

Шунинг учун ҳам каломда баён этилган барча гапларни ва биз, масиҳийларга, берилган ваъдаларни ишонч билан қабул қила билишимиз лозим. Тавба қилган инсон энди Худонинг олдида айбдор эмас, аксинча ҳар бир кечирилган инсон энди Худованднинг ҳимояси остидадир.

Худованд Ўз фарзандларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймайди ва ҳеч қачон ташлаб қўймайди. Ҳурматли радио тингловчи биродар, Исо Масиҳ билан ҳар қандай хавф-хатардан ҳолимиз. Бу ҳақиқатни инкор қиладиган ҳар қандай ёлғонни ҳеч иккиланмай инкор қилишингиз мумкин.

Худо шундай дейди: ҳаётимизда нимаики содир бўлса, барчаси Худованднинг иродаси билан амалга ошади. Ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилишига ишона билиш, Худога бўлган имонимизни янада мустаҳкамлайди. Худованднинг ва ҳар бир масиҳий кишининг душмани бўлмиш шайтон томонидан имонимизга қарши қўйиладиган ҳар қандай айбловлардан энди озодмиз.

Азиз дўстим, Худога қанчалик интилиб яқинлашишни истасак, шайтон ҳам шунчалик қаршилик кўрсатишни бошлайди. Шундай қаршиликларга доимо тайёр бўлиш ва ҳар қандай ёвуз кучлар Худога бўлган севгимиздан энди бизни маҳрум қилолмаслиги керак.

Раббимизнинг иккинчи бор ер юзига қайтиб келишини очиқ юз билан кутиб олишга тайёр бўлишимиз керак. Азизлар, Худованд имонимизни янада мустаҳкам қилсин, деб бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Ундан олдин сизларга интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top