2:59

Руҳий ғалаба 101

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукуроналар айтамиз.

Азиз биродар, қачонки Худованднинг олдида гуноҳларимизни тан олиб тавба қилганимизда, Худованд ҳар бир инсонни оқлайди. Мана шу оқланиш эса энг катта душманимиз бўлмиш шайтоннинг устидан ғалаба қилинди деганидир.

Тавбадан сўнг бошланадиган масиҳийча ҳаётимиз давомида эса биз доимо ибодатда бўлишимиз ва Худованд айтганларини бажаришимиз зарур. Худовандга қулоқ солиш эса шайтонинг устидан доимо ғолиб бўлиб юришимизда бизга куч ато этиб туради.

Масалан, спортчи ҳам жангларда доимо ғолиб келиши учун фақатгина жанг пайтида ёки жангдан олдингини машқ қилмайди-ку. Спортчи ғолиб бўлиши учун у доимо ва тинимсиз машқларни олиб бориши керак. Азиз ҳаворий Павлус айнан шу гапимизга мос бир гапни айтган эди.

Ушбу оят Филиппиликларга мактубининг 3 боби 14 оятида шундай гаплар билан ёзиб қўйилган: “Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан”.

Павлус ушбу гаплари билан айтмоқчи эдики, у ўзининг ҳаракати ва чин юракдан олиб борган меҳнати туфайли Худованд томонидан берилган мана шу оқланишни охиригача сақлаб қолиш ниятида эди. Грек тилида шундай бир сўз бор: “стремлюсь.” Бу сўз кўпинча спортчилага нисбатан ишлатилади.

Маъноси шундайки, жон-жаҳди билан ва охирги кучини сарфлаб бўлса ҳам ғалабага эришишдир. Азиз биродар, Худованд менга ҳам, сизга ҳам оқланишни берди. Бизни У тўлиқ оқлади. Энди бизни айиблаш учун шайтонда ҳеч қандай айблов йўқ.

Демак биз энди бор кучимизни сарфлаб бўлсак ҳам, ушбу оқланишни сақлаб қолишимиз зарур. Юқоридаги оятдан кўришимиз мумкин, Павлус охирги кучини сарфлаб бўлса ҳам ғалаба учун ҳаракат қилмоқда. Унга шунча ҳаракат қилишнинг нима кераги бор эди?

Ахир Худо уни оқлади, жаннатга бориши аниқ бўлса, тинчгина гуноҳсиз ҳаёт кечириб яшаб юрса бўлмасмиди? Албатта, йўқ. У Раббимизга муносиб бўлишни ва Унга ўхшашни, ҳеч бўлмаганда Худонинг кўз ўнгида муносиб ҳаёт кечиришни истар эди. Худди шундай ҳаётни биз ҳам бошлашимиз мумкин. Азиз биродар, Худованд берган ғалабани охиригача сақлаб қолайлик.

Худованд ёр бўлсин! Азизлар, хайрлашишдан аввал ўзимизнинг электрон манзилимизни сизларга айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top