2:54

Болаларнинг ўсишига ёрдам 170

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин.

Фарзандларимиз Отамиз Худованд томонидан бизга берилган олий мукофотдир. Фарзандларимизга қаратиладиган эътибор, қачонки вақтимиз бўлганида, қилишимиз керак бўлган иш эмас.

Бу ҳар бир фарзанднинг жуда муҳим бўлган эҳтиёжидир. Шунинг учун доимо фарзандларимизга нисбатан эътиборли бўлишимиз лозим. Бола ўзини қандай тушуниши ва уни атрофидагилар қандай қабул қилишини ҳис этиш — фарзандга қаратиладиган эътиборнинг қондирилишига боғлиқдир.

Фарзандга нисбатан эътибор бўлмаса, у бола нотинч бўлади. Сабаби, ота-онам учун ҳамма нарса мендан кўра зарурроқ деб ўйлайди. Тўғри, ҳозирги кунда кўпчилигимизни фарзанд ва бошқа ташвишлардан кўра, бошқа ишлар қизиқтириши мумкин.

Агар болага ёшлигидан эътибор бермасак, Худо туғрисида ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қилган ишлари ҳақида ўргатиб бормасак, келажакда болалар катта бўлишганида, бу ишларни амалга ошириш анча мушкул бўлиб қолади. Жили қурса, ҳар бир бола билиши лозим бўлган нарса — Раббимиз Исо Масиҳ тўғрисидаги ҳақиқатлардир.

Болалар билсин, ота-онадан ҳам кўпроқ Худованд улар ҳақида кўпроқ ғамхўрлик қилади. Худованд барча одамларга нисбатан эътиборлидир. Умуман эътиборсиз бўлган болалар билан нима бўлиши мумкин? Албатта, эътиборсиз қолган болалар тушкунлик ҳолатида бўладилар, психик ва ҳиссий ривожланиши сусайиб боради.

Бундай ҳолат эса болага боғчадалигида ва ҳатто мактабда бўлган пайтларида ҳам ўз таъсирини ўтқазиши мумкин. Биринчидан, улар мустақил эмаслар, иккинчидан -камгап, тенгдошлари билан бўладиган муносабатлар ҳам қийинроқ кечади.

Азиз радио тингловчи биродарлар, агар болаларда шундай ҳолатни кўрсангиз, биринчи галда уларга сизнинг эътиборингиз кераклигини ва бола бундай ҳолатдан фақатгина Худонинг ёрдами билан чиқиб кетишини ёдга олинг. Бола учун тинимсиз ибодатда бўлинг.

Асло болани жеркиб, ҳар бир ишда уни айибламасликка ҳаракат қилинг. Мактабда ўқитувчи ёки боғчадаги тарбиячи билан келишиб, болани рағбатлантиришга ҳаракат қилинг. Ишонаманки, Худованд сизнинг қилаётган ҳаракатингизни жавобсиз қолдирмайди. Азизлар, суҳбатимизга шу жойда якун ясамоқчиман.

Шу билан бирга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Бизга мактуб йўлланг. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top