3:08

Болаларнинг ўсишига ёрдам 256

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, бола тарбиясида ота-оналарнинг биргаликдаги иштироки жуда муҳим. Бизнинг миллатимизда кўпинча оталар ишлайди, оналар эса бола тарбияси ва уй юмушлари билан машғул бўлишади. Бола отасига нисбатан кўпроқ онаси билан мулоқoт ва муносабат қилади. Балки шунинг учун бўлса керак, бола ўз отасидан сал бўлсада хайиқиб туради.

Бунинг устига агарда бола бирон-бир ножўя иш қилгудек бўлса, онаси ҳам: ҳали отанг ишдан келсин, ҳаммасини бирма-бир айтиб бераман, отангдан кўрадиганингни кўрасан, деб урушади. Энди азиз биродарлар, кечқурун ота ишдан келгунча боланинг юрагидан нималар ўтишини бир тасаввур қилиб кўринг. Айниқса ота қаттикқўл бўлса. Бу ерда онанинг хатоси шундаки, отани ўз боласига нисбатад қахрини сал бўлсада уйғотяпти. Бора-бора ушбу қахр ўз отасини кўролмаслик ҳиссини ҳам уйғотиши мумкин. Ҳурматли ота-оналар, бола тарбиясини ҳар икки томон биргаликда олиб бориши анча енгилдир.

Ота-она ҳам буни яхши тушунган ҳолда доимо бир-бирини қўллаб-қувватлаб туришлари керак. Ҳаётда учраб туради, кўпинча ота-она бола тарбиясида унчалик ҳам бир-бирини қўллаб-қувватламайдилар. Бу эса болани ота ёки онага нисбатан ҳурматсизликларига сабабчи бўлиши мумкин. Азизлар, яхши бўларди, агар ота ва она бола тарбиясини ўзаро келишган ҳолда олиб борсалар. Албатта бундай келишувлар болаларнинг иштирокисиз бўлгани маъқул. Агарда болани ота ёки онадан бири жазолаётган бўлса, ёки қандайдир тарбиявий ишларни олиб бораётган бўлса, иккинчиси аралашмагани маъқул.

Аралашиш мумкин, бир-бирини қўллаб-қувватлаш мақсадида. Борди-ю, кимдир хатоликка йўл қўйгудек бўлса, барибир охиригача кутган маъқул. Ҳаммаси тугагандан сўнг ўзаро келишиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Изланишлар шуни кўрсатадики, ота-оанлар тарбия масаласида ўзаро келиша олмасалар, оилага салбий таъсир кўрсатар экан. Ҳар доим бир-бирингизни обруингизни сақлашга ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон ҳатто ҳазиллашиб ҳам бир-бирингизни болалар ёнида ёмонламанг. Кўпинча тарбияси оғир болаларнинг оиласини кузатадиган бўлсангиз, оилади ота-оналарнинг муносабати унчалик ҳам яхши эмаслигини кўришингиз мумкин.

Ҳурматли биродарлар, Худованд амалга ошира олмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Шундай экан, бола тарбиясини ҳам Отамизга ишониб топширайлик. Худованд эса ҳар биримизни Ўзининг тўғри йўлидан бошқариб боради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга Худонинг марҳамати ёр бўлсин, деб қоламиз. Азизлар, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Mактубларингизни ушбу манзилга жўнатишингиз мумкин. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top