3:00

Уй гуруҳлари 19

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Азизлар, сиз билан шундай эфир орқали бўлса-да дийдор учраша олганимиздан Худовандимизга миннатдормиз.

Азиз радио тингловчи мухлислар, Инжил таълимотига кўра, жодугарлик билан шуғyлланувчи кишилар Худованднинг Шоҳлигидан бебаҳра қоладилар. Бу фикримизни тасдиқлаш учун Муқаддас Каломдан бир оятни келтириб ўтишни жоиз билдик.

“Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи: фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқу фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашк-ғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар.

Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантиряпман: бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар”. Ушбу оят Галатияликларга мактубининг 5 боби 19 ва 21 оятларида ёзиб қўйилган.

Албатта ҳозирги кунда ҳам айнан шу ишларнинг барчаси билан бўлмаса-да, айримлари билан машғул бўлган инсонлар кўплаб топилади. Уларга оддий бир масиҳий сифатидаги маслаҳатимиз, шундай ишлардан воз кечиб, юз ўгиришлари лозим.

Шунингдек, Ҳаворийларга мактубининг 19 боби 13 ва 20 оятларида ҳам айнан шу мавзу бўйича гапирилади. Баъзи пайтларда кимлардандир уялганимиздан ёки кимлардандир қўрққанимиздан айрим Худовандга маъқул бўлмаган одатларни бажаришга ўрганиб қолганмиз.

Бундай ишларни бажарадиган инсон аслида тирик Худога эмас, аксинча, турли ирим-сиримларга ишониб бораётганидан даракдир. Азиз радио тингловчи биродарлар, хуллас сизларга айтмоқчи бўлган гапимизни қисқача баён этадиган бўлсак, кераксиз ва Худовандга маъқул бўлмаган турли одатлардан воз кечинг. Бунинг ўрнига тирик Худовандни олқишланг ва фақатгина Унга бўйсунишингизни хизматингиз орқали ва Унга содиқлигингиз орқали баён этинг. Омин.

Тўғри, баъзи пайтларда айрим одатларни бажаришга мажбур бўлишимиз мумкин. Филиппиликларга мактубининг 4 боби 6 ҳамда 7 оятларида шундай ёзилади: “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар.

Шунда инсон ҳаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-ҳаёлингизни хотиржам қилади.” Қилаётган ишимиз доимо Худовандга маъқул бўлиши учун ҳаракат қилайлик. Азизлар, бизнинг интернетдаги www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top