2:39

Уй гуруҳлари 45

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худойимизга шон- шарафлар бўлсин.

Азиз биродарлар, эфирда кичик уй гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимиз. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар кичик уй гуруҳларидаги имонли биродарлар гуруҳнинг турли фаолият ишларида ёки хизматларида иштирок этсалар, бу жамоатнинг соғлом бўлиб ўсиб боришида катта рол ўйнайди.

Қатнашувчиларнинг ҳам имони янада мустаҳкам бўлиб боради. Шундай экан, азиз етакчилар, барча хизматларни фақатгина ўзингиз ёки фақатгина белгиланган биродарлар амалга оширавермасин.

Бошқаларга ҳам хизмат қилишларига имконят бериш асло ёдингиздан чиқмасин. 1Бутрус китобининг 2 боби 5 оятдан 9 оятгача бўлган жойларда жумладан шундай ёзилган:

“Ўзларингиз ҳам тирик тош бўлиб руҳий бино барпо этинглар. Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлинглар. Мана, Тавротда Худо шундай деган:

“Мен Сионда бир тош ўрнатгайман, мумтоз, қимматбаҳо пештоқ тоши бу. Унга ишонган киши хижолат бўлмас. Сиз ишонувчилар учун бу тош қимматбаҳодир.

Аммо имонсизларга шу оят тўғри келади: қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош нақ бинонинг пештоқидан жой олди, тўсиқ тошию, васваса қояси бўлди.

Имонсизлар Худонинг каломига итоат қилмаганликлари учун, қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар. Аммо сизлар — танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар.

Худо сизларни қоронғуликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”. Азиз биродарлар, ҳар бир имонли киши бошқа одамларга нисбатан Худонинг хизматчиси бўлсин.

Соғлом баданнинг ҳар бир аъзоси ўз вазифасини бажаргандек, гуруҳ аъзолари ҳам турли вазифаларда иштирок этсалар, гуруҳнинг янада ривожланиши учун ва биродарларнинг руҳий тетик бўлиши учун жуда фойдалидир.

Азиз етакчилар, ҳар биримиз ўзимиздан кейин бизларнинг хизматларимизни биздан ҳам авзалроқ бажара оладиган хизматчиларни тайёрлай олсак, Худо ҳар бир жамоат ва кичик гуруҳларни ҳам марҳаматлайди.

Азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, бизнинг интернет сайтимизни ёзиб олишингизни сўрайман. Манзилимиз: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top