2:58

Руҳий ғалаба 116

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳар бир инсонни, шу жумладан масиҳий биродарларимизни ҳам, бир савол доимо қизиқтириб келган. Ушбу саволдан баъзи кишилар қўрқиши ҳам мумкин. Лекин ҳақиқий масиҳий учун ушбу саволимиз қўрқинчли эмасдир.

Саволимиз шундай: ҳар доим инсон қачон, қаерда ва қандай сабабдан ўлишини билишни истайди. Лекин инсон ўз ўлими ҳақида олдиндан билса ҳам, Худованднинг хоҳишини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Шунинг учун ҳам ўлим ҳақидаги турли саволларнинг барчаси ҳам муҳим деб ўйлайман.

Бир биродаримиз ўзининг энг яқин масиҳий дўсти оламдан ўтганида йиғлаб, шундай деб айтган эди: “У ҳақиқий имонда охиригача чидаб, Худовандга содиқ бўлиб қолди.У Худовандга содиқ бўлиб ўлди”. Мана шу охирги айтиб ўтган бешта сўзимиз ҳар бир масиҳий биродарлар учун жуда муҳимдир.

Сабаби, ҳар бир масиҳий киши содиқ масиҳий бўлиб, вақти-соати келганида бу дунёдан кетса, бошқа биродарларимизнинг имони янада мустаҳкам бўлади. Улар ҳам худди шу кишидай Худовандга содиқ яшаб хизмат қилишга ҳаракат қилади. Лекин гапимизнинг мағзи бошқа жойда.

Худовандга содиқ бўлиб яшаш ва охиригача чидаб ҳалок бўлиш, инсонлар учун эмас, аксинча, Худованд учундир. Муқаддас Китоб инсонларнинг қандай ўлим топиши ҳақида кўп гапиради. Қандай ўлим борлиги ҳақида эса Калом бўйича икки хил жавоб топишимиз мумкин.

Биринчиси, имон билан Худовандга содиқ бўлиб, вақти келганида ўлим топиш бўлса, иккинчиси эса гуноҳга ботиб гуноҳкорлигича ўлиб кетишдир. Аслида инсон қандай ўлишини билолмайди. Ҳозирги кунда инсонлар асосан рак ва бошқа турли касалликлар туфайли, яна турли хил қурол-яроқларнинг ўқидан ўлаяпти десак ҳам бўлади.

Азиз биродарлар, ўз яқинларимизни ва атрофимиздаги инсонларнинг эртанги ҳаётидан ҳеч биримиз хабардор эмасмиз. Шундай экан, келинг, қўлимиздан келгунича уларга Худо билан бирга яшашни ва Худовандга содиқ бўлишни ўз ҳаётимизда ва сўзларимизда кўрсатайлик.

Ҳеч бўлмаганда шунга ҳаракат қилсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Худованд айтганидек, Унга гуноҳкорнинг ўлими керак эмас. Азиз биродарлар, бугунги мавзуимизга шу ерда якун ясасак-да, сизлар билан хайрлашсак.

Хайрлашишдан аввал, азизлар, сизларга ўз интернет манзилимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим. Марҳамат ёзиб олинг: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top