Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Агар Раббимиз Исо Масиҳнинг айтган гапларини тушунишга ҳаракат қилиб кўрсак, ҳатто Исо Масиҳнинг ортидан эргашиб юрганларнинг ҳам айримларини ҳукм куни қутқарилишига шубҳа борлигини кўрамиз.
Раббимиз гуноҳкорларнинг қаерда ва ким билан бўлиши ҳақида Муқаддас Китобда аниқ, шу билан бирга қаттиқ огоҳлантириб қўйган. Келинг, азиз биродарлар, Муқаддас Китобдан Луқо китобининг 8 боби 17 бобини биргаликда ўқиб кўрсак.
“Шунингдек, ошкора бўлмайдиган ҳеч қандай сир йўқ, маълум ва аён бўлмайдиган ҳеч яширин нарса йўқ”. Раббимизнинг огоҳлантириши шундай эди-ки, вақт-соати келиб, ҳатто ушбу дунёдаги барча Худовандга қарши бўлган ишлар ҳам ўз поёнига етади, ҳатто оилалардаги сирлар ҳам ошкор бўлади.
Ўйлашимча, шу пайтда ҳар бир Масиҳга эргашиб юрган инсонларнинг кимлиги ва имони қандайлиги ҳам ошкор бўлади. Азиз биродар, агар ҳозирга қадар Раббимизга эргашиб, лекин гуноҳ ичида яширин ҳаёт кечириб юрган бўлсангиз, ҳозир вақт борлигида гуноҳдан юз ўгириб, Раббимизнинг ҳақиқий издоши бўлинг.
Устингиздаги ҳақиқийлигингизни яшириб турган ёлғон тўнини ечиб, Раббимизга табиий равишда эргашинг. Фақатгина У сизни ва мени ҳақиқатан ўзгартира олади. Энг даҳшатлиси шуки, бурғу овози чалингандан кейин ўз гуноҳлари билан гуноҳкор бўлиб ўлишдир.
Муқаддас Китобнинг Луқа китоби 23 боби 30 оятида айтилишича, гуноҳкорлар шундай деб қичқирадилар. “Ўшанда тоғларга устимизга қуланг, тепаликларга эса, бизни босиб қолинг деб айтишади”.
Бу дегани, гуноҳкорлар учун жуда қаттиқ жазо тайёрлаб қўйилган деганидир. Азиз биродарлар, масихийларнинг ҳеч бири айнан шу жойда бўлмаслигини жуда-жуда истар эдик. Янги Аҳд китоби Раббимиз Исо Масиҳни Қутқарувчи деб атайди. Бу жуда тўғри атамадир.
Шунинг учун шу Қутқарувчига ўзимизни тўлиқ ишониб топширайлик. У ҳар бир ишонувчини дўзах азобидан қутқара олади. Кўпчилик охир замон пайтида ҳеч қандай суд бўлмайди, деб айтишади ёки шу ҳақиқатга умуман ишонишмайди. Бу гап юз фоизли ёлғондир.
Раббимиз Исо Масиҳ ҳам кўп бора Осмон шоҳлиги ҳақида бошқаларга гапириб берган. Осмон шоҳлигига кириш эса савоб ишлар билан эмас, балки инсоннинг қандай яшаганлигига қараб ва Раббимизга бўлган ишончи ва севгисига қараб белгиланади. Раббимиз ҳар биримизни Осмон шоҳлигида бўлишимизни жуда-жуда истайди. Азиз биродарлар, агар руҳий онгингизни янада бойитишни истасангиз, бизнинг сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Омон бўлинглар.