3:33

Руҳий ғалаба 296

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи, азиз мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, агарда қўлимиздаги Муқаддас Каломнинг бошидан охирагача кўриб чиқадиган бўлсак, фаришталар ҳақида ёзилган жуда кўп жойларни учратишимиз мумкин. Бундан шуни тушунишимиз мумкин-ки, демак, ҳақиқатан ҳам оламда ўз таъсирини ўтказувчи руҳий кучлар борлигини тасдиқлайди. Келинг ҳурматли тингловчи, энг аввало фаришталар борасида Худо Каломи нималар дейишини билиб олишга ҳаракат қилсак.

Фаришталарнинг ҳақиқатан ҳам борлиги Муқаддас Каломнинг ҳамма жойида ёзилган. Каломнинг ўттиз тўртта китоби фаришталар ҳақида эслатиб ўтади. Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда ўн еттита ва қолган ўн еттитаси Янги Аҳдда фаришталар ҳақида кўп бора гапиради. Фаришталарнинг чиндан ҳам борлигини тасдиқловчи ҳолатни уларнинг Ҳазрати Раббимиз Исо Масиҳга бўлган муносабатларида ҳам кўришимиз мумкин. Келинг азиз радио тингловчи биродарлар, гапимизни тасдиғи тариқасида қуйидаги парчаларни биргаликда кўриб чиқамиз. Фаришталар Ҳазрати Раббимиз Исо Масиҳга шайтон васвасасидан кейин ёрдам беришган.

Азизлар, бу ҳақида Матто Хушхабар китобининг 4 боби 11оятида шундай деб ёзилган: “Шундан сўнг иблис Исони тарк этди ва фаришталар эса келиб, Исога хизмат қила бошладилар”. Раббимиз Исо Масиҳ тирилган Одам осмондаги фаришталарга ўхшайди, деб айтган эди Матто Хушхабар китобининг 22 боби 30 оятида. Азиз биродарлар, бундан ташқари яна Раббимиз Исо Масиҳ: “Мен қайтгунга қадар, фаришталар Исроил халқини қайтадан бирлаштирадилар”, деб ўргатган эди Матто китобининг 25 боби 31 ва 32 ҳамда 41 оятларида. Азиз биродарлар, шунинг учун ҳам фаришталарнинг борлиги Раббимиз Исо ҳақидаги ҳақиқатлар билан ўзаро боғлиқ.

Умуман олганда фаришталарнинг вазифалари нималардан иборат? Худованд уларни нима учун яратди? Демак, Худованд уларни яратишидан Ўзига яраша мақсади бор эди. Фаришталар Худовандга хизмат қилиш учун яратилгани барчамизга яхши маълум. Жаннатга кириш дарвозасини қўриқлашдан тортиб то Худованднинг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажаришгача барчаси фаришталарнинг зиммасидадир. Лекин фаришталарнинг ҳам айримлари бошида Худовандга қарши чиққани ва уларни Худованд Ўзининг олдидан бошқа жойга ҳайдаганини ҳам биламиз. Ушбу ҳайдалган фаришталар ҳозирга қадар Худовандга қарши иш қилишади. Балки улар Худовандни енга оламиз, деб ўйлашар.

Азиз радио тингловчи биродарлар, наҳотки улар Худовандга хизмат қилиб, Унинг олдида бўлган пайтларида билмадилар-ки, Худованд енгилмас куч-қудратга эга эканликларини. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top