2:49

Худонинг сўзи 58

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга, манзур бўлмоқда.

Раббимиз Исо Масиҳ азобли ўлимидан сўнг, уч кун ўтиб қайта тирилди. Исо Масиҳ қайта тирилиб, Ўз шогирдларига кўриниш берганида, уларнинг орасида Тўма исмли шогирди йўқ эди.

Қолган шогирдлар Тўмани учратганларида Раббимизнинг ажойиб ва мўъжизали тирилиши ҳақида унга гапириб беришди. Албата Тўма ушбу гапларга ишонгиси келмайди. Шунда у жумладан шундай деб айтади.

Тўманинг айтган гаплари Юҳанно китобининг 20 боби 25 оятида шундай битилган: “Бошқа шогирдлар унга, биз Раббимизни кўрдик, дейишди. Тўма уларга шундай деди. Мен Унинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча, унинг мих чандиқларига ўз бармоғимни тегизмагунимча, қўлимни Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман”.

Орадан сакиз кун ўтгач, Тўма бошқа шогирдлар билан бирга бўлган пайтида, бирданига уларнинг орасида Исо Масиҳ пайдо бўлади ва Раббимиз Тўмага қараб шундай деб айтди. Раббимизнинг айтганлари ҳам Юҳанно китобининг 20 боби 27 оятида шундай ёзилган:

“Бармоғингни бу ёққа текиз! Менинг қўлларимни кўр, қўлингни чўзиб биқинимга қўй ва имонсиз бўлма, имонли бўл!” — деди. Шунча шогирдларнинг гапига ишонмаган Тўма шу пайтда қандай аҳволда бўлиши мумкин?

Шогирдлар майли, лекин Раббимизнинг Ўзи Ўз ўлими ҳақида шогирдларига бир неча бор қайта-қайта гапирган эди. Ёнгинасида Исо Масиҳ қайта тирилиб келиб турганини кўрган Тўма ҳеч нарса айтолмади.

Тўғриси, у бир оғиз гап айтди холос. Унинг айтган шу гапи ҳам Юҳанно китобининг 20 боби 28 оятида ёзилган: Тўма фақатгина “Эй, менинг Раббим ва Худойим” – деган сўзларни айта олди холос. Ушбу гаплар Тўманинг имони ҳақида талайгина нарсаларни очиб бера олади.

Тўма бошқалар билан баҳслашиб ўтирмади. Чунки оддий иброний кишиси, балки бу бошқа бир инсондир, бор йўғи Исо Масиҳга ўхшашдир, деб айтмади. Сабаби, Тўманинг ичидаги Муқаддас Руҳ Раббимизни таниди. Тўманинг юрагида тинчлик ва хотиржамлик пайдо бўлди.

Азиз радио тингловчи, Раббимиз биз билан бирга экан, шундай хотиржамлик ҳар биримизда бўлишини истардим. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз аввалгидай: www.najot.com Саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top