MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио орқали бўлсада учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бизда шунақа тингловчиларимиз борлигидан хурсандмиз. Азизлар, сизлар учун бериб бораётган эшиттиришларимиздан яна бири эфирда. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз биродар, азалда деган сўзнинг нима маъно беришини тушунишга харакат қилиб кўрсак.

Бу дегани азалда ҳали дунё яратилмаганнини ва ҳеч қандай сайёра ва сиз билан биз яшаб турган ер ҳам бўлмаганини англатади. Ҳа, ҳеч нарса йўқ эди, фақатгина Худованд бўлган эди холос. Шундай экан, Худованд осмон билан ерни нимадан яратди? Албатта ҳеч нарсадан. Худованднинг нимадир яратиши учун ҳеч нарсани керакги йўқ.

Агар инсонлар нимадир яратишмоқчи бўлсалар, уларга маълум асбоб-усканалар керак бўлади. Масалан қоғоз яратиш учун маълум бир дарахт ёки эски қоғозлар керак бўлади. Рангли қаламларни яратиш учун нималар керак бўлади? Албатта дарахт, турли ранглар ва кўмир керак. Лекин Худованд яратмоқчи бўлса, ҳеч нарса керак эмас.

Чунки У қудратли ва ҳамма нарсага қодир Худованддир. Худованд нималарни яратди? Масалан Ибтидо китобининг 1 боби 1 оятида ер ва осмон ҳақида гап боради. Ерда нималар бор? Албатта турли ўсимликлар, ҳар хил ҳайвонлар, турли туман бошқа нарсалар мавжуддир. Энг муҳим нарса бу инсон. Шу жумладан, азиз тингловчи, сиз ҳам Худованд томонидан яратилган ва У учун энг бебаҳосиз.

Худованд барча яратилганларни жуда ажойиб яратганки, Унга ҳар куни миннатдорчилик билдирсак арзийди. Азиз биродар, сиз Худованд яратган табиатга ва унда яшаётган турли-туман ҳайвонларга қандай муносабатдасиз? Уларни Худованд томонидан айнан сиз учун совға қилинганини билиб уларни қадирлаяпсизми? Келинг азизлар, Худованд ҳар биримиз учун совға қилиб берган ушбу неъматларни қадрлайлик ва Отамиз Худовандга доимо шукуроналар айтайлик.

Худованд яратган барча нарсани ажойиб мўъжиза деб айтишимиз мумкин. Ҳеч нарса ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Худованд уларни барчасини Ўз сўзлари билан яратди. Лекин Худованд сеҳиргар эмас. У яратувчи Худованддир. Азизлар, Худованд яратган ҳар бир нарсанинг қандайдир ажойиб томонлари бор. Масалан оддий бургутни олайлик.

Бургутнинг кўзлари жуда ўткир, асалари эса худди айғоқчидай, агар нимадир топса дарров бошқа ариларга шу тўғрисида хабар беради. Улар бир неча келометргача адашмай учиб боришади. Худованд яратганлари орасида инсон барчасидан ажралиб туради. Сабаби — фақат одамгина гапира олади ва у онг ва ақлга эгадир. Худованд берган шу донолик асосида Унга қулоқ тутайлик У бизга яна қандай ажойиб совғалар тайёрлаб қўйган экан?! Буни фақатгина Уни олдига борганимиздагина биламиз. Лекин ҳамма ҳам Унинг олдига бора олмайди. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top