MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муносабатлардаги шаффофлик нима? Сиз ўзингизга яқин одам билан шундай шаффоф муносабат қила оласизми? Бундай муносабатда бўлиш учун икки киши ўртасида ишонч бўлиши керак, тўғрими? Худо билан-чи, У билан муносабатингиз мусаффо ва шаффофми? “Худойим, бугун мен жуда ҳам шаҳватландим, нотўғри ўйладим. Бугун мен оғзимни очиб шу гапни гапирмаслигим керак эди. Бугун ортиқча даражада танқид қилдим”, деб нима қилган бўлсангиз, ҳаммасини айтиб очиқ ибодат қилиш шаффофликдир. Ибодатда очиқ, тўғрисўз, шаффоф бўлинг, чунки Худо биз билан. Кўряпсизми, яқин бўлиш бу Худо истаганидек, Уни билиш. Худованд Уни тўлиқ билишингизни истайди. У Ўзини сиз орқали намоён қилиш учун сизни яратган, чунки У Ўз муҳаббатини изҳор қилишни истайди. У жуда ажойиб севувчи Худо. У бу севгисини изҳор қилишни ва биздан ҳам худди шундай қилишимизни истайди.

Narrator 2 Шундай очиқлик ва шаффофлик бўлмаса, ҳеч ким билан яқин муносабат қилолмайсиз. Фарзандларимиз ҳаётларининг дастлабки йиллариданоқ уларга нимани айтамиз, қандай бўлиш кераклигини ўргатамиз? Тўғрисўз бўлишни ва бизга доим ҳақиқатни айтишини ўргатамиз. Агар улар тўғри сўзламаса, очиқ айтмаса оилада муаммолар пайдо бўлади. Бу нарса Худо билан муносабатмизда ҳам шундай ишлайди. Агар Унга, “Худо ҳаммасини чиппакка чиқардим, расво қилдим. Мен бугун шундай ишларни қилдим, Мени кечир, мени покла, тавба қиламан”, демасак, бизда ҳам муаммолар пайдо бўлади. Агар чиндан очиқлик, тўғрилик бўлмаса, муносабатларимиз шаффоф бўлмайди. Сиз, “Мен мукаммал эмасман”, дейсиз. Бироқ гап унда эмас, гап ҳаётингизда нималар содир бўлаётганида. Кўряпсизми, бу айтилган нарсаларнинг ҳаммасининг шахсий ва руҳий томони бор.

Narrator 1 Очиқлик, ҳалоллик, севги ва ишонч бўлиши учун асл шаффофлик ва ҳақиқий очиқлик ва асл яқинлик бўлиши керак. Бу нарса эса кейинги масалага, икки томонлама муносабатга етаклайди. Ибодат қиласизми? Албатта қиласиз. Агар ибодат қилсангиз, ибодатда асосан нимани сўрайсиз? Табиийки, муҳтожликларим учун сўрайман, дейсиз. Ёки дўстларим учун, касал бўлган одамлар учун сўрайман, дейсиз. Қанча вақт ибодат қиласиз? Нима ҳақида ибодат қиласиз? Худога гапириб бўлганингиздан кейин қанча вақт Уни эшитасиз? Кўряпсизми, агар фақат сиз гапираверсангиз, сиз билан Худонинг ўртасида яқин муносабат бўлмайди. Агар турмуш қурган бўлсангиз ёки яқин дўстингиз бўлса, муносабатларингизда фақат сиз гапираверсангиз ва унга ҳам гапиришга имкон бермасангиз, нима бўлишини биласизми? Қанчадир вақт ўтиб, улар сизга ҳеч нима дейишни исташмайди.

Narrator 2 Чунки сиз аллақачон уларнинг нима дейиши сизга қизиқ эмаслигини, сиз фақат ўзингиз гапиришга қизиқишингизни кўрсатиб бўлдингиз. Сизда савол туғилади, “Тўхтанг, ибодат қилганимда Худо менинг ибодатимга жавобан гапиришини кутишим керакми?” Ҳа. Шу оддий сабаб билан У бизни яратган ва яқин муносабатни шакллантириш учун Ўзини Ўғли Исо Масиҳ орқали намоён қилди. Агар бошқа одамларни эшитмасангиз, ҳеч қачон улар билан яқин муносабат қилолмайсиз. Агар уларни эшитмасангиз, уларни нима қийнаётганини, нимадан азобланаётгани ва нималарга муҳтожлигини, истакларини қайдан биласиз? Агар уларни эшитмасангиз, ҳаётларида нималар бўлаётганини қаердан биласиз? Биз аввал болалар, ўсмирлар ҳаммадан ҳам кўпроқ ота-онасидан нималарни исташини кўрганмиз. Уларнинг ҳаммаси берган жавоби бир хил бўлади, “Ота-онам мени эшитишини истайман.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top