3:20

Худонинг Фариштаси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сиз азизлар билан радио қаршисида яна учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Раббимизнинг номи янада юксалсин деб, бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз.

Марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи, агар Эски Аҳд китобини диққат билан ўқиб кўрсак, унда Худо Ўзига тегишли одамлар билан фаришта орқали гаплашганини кўришимиз мумкин.

Унинг номини “Худонинг Фариштаси” деб атаймиз. Ибтидо китобининг 16 бобида Хожар Сорадан қочиб кетаётгани ҳақида ўқишимиз мумкин. 7 оятда ёзилишича, Худонинг Фариштаси Хожарни топиб олганлигини ўқишимиз мумкин.

Хожар Худонинг Ўзини кўрганлиги ҳақида гапириб беради. Бундан келиб чиқадики, биз ҳеч иккиланмасдан айтишимиз мумкинки, Худонинг фариштаси бу Раббимиз Исо Масиҳнинг ўзгинаси эди. Шунга ўхшаш воқеаларни Эски Аҳд китобининг яна бошқа жойларидан ўқиб кўришингиз мумкин бўлади.

Масалан: Чиқиш китобининг 3 боби 2 оятдан 6 оятгача бўлган жойлар. Бундан ташқари, Ибтидо китобининг 18 боби 1 оятдан 33 оятгача бўлган жойлари. Яна Ҳакамлар китобидан 6 боб 11 оятдан 16 оятгача бўлган жой ва 13 боби 3, 9 ҳамда 22 оятлари.

Азизлар, мана шу келтириб ўтган жойларимиздан сиз Худонинг фариштаси ҳақида ёзилган оятларни топиб ўқишингиз мумкин. Каломдаги ҳар бир сўз жуда қимматбаҳодир. Масалан, Матто китоби 4 боб 4 оятда: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди,” деб ёзилган.

Бундан ташқари, яна шу мактубнинг 5 боби 18 оятини ҳам биргаликда ўқиб кўрсак: “Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади”. Худованднинг сўзи Ўзи каби абадийдир ва у авлоддан авлодларга ўтиб боришига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

Азиз биродарлар, Худонинг фариштаси ҳам ва одамлар билан алоқада бўлган фаришта ҳам айнан Худонинг Ўзи эканлиги энди бизга маълум бўлди. Демак ягона Худонинг Ўзи ҳар хил кўринишда барча инсонларга намоён бўлган.

Лекин биз Хожарнинг айтганларидан билишимиз мумкинки, Худованднинг Ўзи инсонлар ҳақида қайғурар экан. Ҳурматли радио тингловчи, шу Худованд бугунги кунда Ўзига ишонганларнинг барчаси ҳақида қайғурмоқда, сақлаб, асраб Ўз паноҳига олмоқда.

Азизлар, сизлар билан келаси эшиттиришимизгача хайрлашамиз ва ундан олдин сизларга ўзимизнинг www.najot.com интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтамиз. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top