2:14

Xудо одатдан ташқари йўллар билан хам гапиради

MP3

“Шу пайт Эгамизнинг қудрати билан эшак тилга кириб: — Мен сенга нима қилдим? Нимага сен мени уч марта урдинг? — деди Баломга.” (Сахрода 22:28) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Xудо одатдан ташқари яъни ғалати йўллар билан хам гапириши мумкин. Худонинг гапириш йўллари учун хеч қандан тўсиқлик ёки чегара йўқ. Xудо хаддан ташқари , кескин йўллар орқали хам гапиради. Инсон қайсарлик қилса шундай йўл тутади.

Инсон қайсарлик қилиб Xудога қарши борса, У ғалати йўл тутади. Балом Xудога қарши исён қилиб, Унга қарши бора бошлади. Пайғамбар рухий оламни кўра олмаса ахвол чатоқ бўла бошласа керак деб ўйлайман. Эшак фариштани кўрди, аммо пайғамбар кўра олмади. Исёнкорлик — Xудога итоатсизликдир.

Итоатсизлик қилганингда Xудони кўра олмайсан шунинг учун бу ерда пайғамбарнинг эмас эшакнинг кўзлари кўра олди. Худо эшакнинг кўриши учун қўзини ва гапириши учун оғзини очиб юборди. Агар хикояни охиригача ўқисанг эшакнинг моччи эканлигини билиб оласан. Xудонинг гапиришига жинс хам монелик қила олмайди.

Эшак гапириб Баломнинг диққатини жалп эта олди, бу ажойиб. Хаддан ташқари йўлларидан бири мана шудир. Худо мана шундай қилиб хам гапириши мумкин. Шундай пайтлар бўладики, инсонлар итоатсиз , исёнкор бўлиб қолади, ўшанда Xудо табиат орқали гапиришга мажбур бўлади, масалан чақмоқ, момоқалдироқ ёки ёмғир.

Xудо сенинг диққатингни Ўзига қаратиши учун нима қилиши керак? Ўз билганинг ёки ўз истаганингни қилмаслик учун сенга хам хаддан ташқари йўллар билан гапирсинми?

Мен сенинг Xудонинг овозига қулоқ солишинг ва итоат қилишинг учун қалбингни тош қилмаслигинг учун ибодат қиламан. Бағринг тош эмас, юмшоқ бўлишини сўраб қоламан. Ибронийлар китобининг 4-бобида »Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, яна юрагингизни тош қилманглар.», деб ёзилган.

Ибодат.

Ота, Сенинг овозингни рад қилмаслигим учун қалбимда чуқурроқ ишлагин. Сени эшитиш учун қулоқларимни Сенга тутаман. Каломингни хаётим учун ишлатаман. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top