Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан беҳад хурсандман. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан ҳар куни фойдаланадиганимиз ойна ҳақида суҳбатлашсак.
Чунки ойна ҳам ҳар бир масиҳий инсонга қандайдир янги руҳий дарсларни ўргатиши мумкин экан. Масалан, ойнага қараганингизда сизлар нимани кўрасиз? Албатта, ҳар биримиз ўзимизнинг аксимизни кўрамиз.
Жуда бўлмаганда, ўзингизнинг ташқи кўринишингизни кўрасиз. Бошқа одамлар сизга қараганда нимани кўришса, ойна ҳам сизга худди шуни кўрсатади. Лекин Худованд сизларга одамлар қарагандай қарамайди.
У нафақат сизларнинг ташқи кўринишингизни, балки ичингиздагини ҳам кўради. Одатда, одамлар ойна нимани кўрсатса, шуни кўрадилар: сочларингиз қандай таралганини ва қандай ювинганингизни. Лекин Худованд фикрларингиз тоза ёки кирлигини ҳам кўролади.
У, сиз нима ҳис қилаётганингизни ҳам билади. Худованд сиз ҳаққингизда ҳамма нарсани билади. Агар Худованд ҳамма нарсани билса, нима учун У сизлар билан гаплашишни хоҳлайди? Эҳтимол, бунинг учун қандайдир сабаб бордир. У сизларни севганлиги учун, деб ўйлаётгандирсиз?
Ёки У билан қанчалик кўп гаплашсангизлар, шунчалик кўп Уни севиб борган бўласиз, шунинг учунми? Балки, сабаб, Худованд ибодатларимизга жавоб бераётганлигини кўрганимизда, биз учун қилган барча яхши нарсалар учун юракларимиз янада кўпроқ миннатдорчилик ҳиссиёти билан тўлганимиздадир?
Биз ибодат қилганимизда шунга ишонч ҳосил қилишимиз керакки, Худованд ҳамма нарсани ваъда бергандай қилади. Биз доимо кечирим беришимиз керак. Марк Хушхабарида 11 боб, 25 оятида Исо Ўз шогирдларига кечирим бериш ҳақида айтган.
“Шундагина, — деди Исо, — сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар!” Энг муҳими – биз Худодан гуноҳларимизни кечиришини сўрашимиз керак. Шундагина биз Исони Нажоткорим деб қабул қилишимиз мумкин.
Худо олдида, қачон биз ҳақиқатан ҳам гуноҳларимиз учун афсуслансак. У, биз Исони яхши кўриш ёки кўрмаслигимизни ҳам билади. Лекин У хоҳлайдики, биз Унга бу ҳақда шахсан ўзимиз айтишимизни. У хоҳлайдики, биз буни ўз оғзимиз билан очиқ иқрор этишимизни. Азиз биродарлар, агарда сизларда қандайдир саволлар ёки таклифлар бўлса, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Хайр саломат бўлинг.