3:00

Тубдан ўзгариш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарим. “Ҳозир ва шу ерда” ўйлашдан абадий ўйлашга ўзгаринг. Ердаги вақтингиздан яхши фойдаланишингиз учун абадий қарашга эга бўлишингиз керак.

Бу сизни кичик масалаларга ҳаддан ортиқ эътибор беришдан сақлайди ва нима шошилинч, нима абадий эканлигини фарқлашингизга ёрдам беради. Павлус шундай деган эди: “Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз.

Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.” 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 18 ояти. Биз куч-ғайратимизни сарфлаган нарсалар ҳаттоки бир йилга бормасдан унутилади. Азизларим, ҳаётингизни вақтинчалик нарсаларга сотманг.

Исо шундай деган эди: “Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳеч ким Худонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.” Луқо китобининг 9 боби 62 ояти. Павлус шундай огоҳлантирган: “Бу дунёда истифода қилаётганлар эса истифода қилмагандай яшасинлар.

Мана, бу дунёнинг қиёфаси сўлиб боряпти-ку/” 1 Коринфликларга мактубининг 7 боби 31 ояти. Азизлар, топшириғингизга тўсқинлик қилаётган нимага йўл қўйиб беряпсиз? Сизни дунё талабларига мос масиҳий бўлишингиздан нима сақлаб турибди? Нима бўлишидан қатъий назар, буни олиб ташланг.

“Мана, бизнинг атрофимизни ўраб олаётган нақадар йирик шоҳидлар оломони бор экан! Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик.” Ибронийларга мактубининг 12 боби 1 ояти.

Исо бизга: “Аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар,” деб айтган. Матто Хушхабар китобининг 6 боби 20 ояти. Биз буни қандай амалга оширамиз?

Исонинг нотўғри қабул қилинган гапларидан бири шундайдир: “Мен сизга айтаманки, бу бевафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар.” Луқо китобининг 16 боби 9 ояти.

Исо сизга ўртоқларингизни пул билан “сотиб олишни” айтмаяпти. У сизга Худо берган пулингизни кишиларни Исога келтириш учун ишлатишингизни айтаяпти. Улар сизнинг абадий ўртоғингиз бўладилар ва сизни жаннатда яхши қарши оладилар. Бу сиз учун энг яхши молиявий инвестициядир.

Сиз балки “Сиз буни ўзингиз билан олиб кетолмайсиз” деган гапни эшитгандирсиз, аммо Муқаддас Калом сизга буни бошқалар у ерга боришлари учун сарфлай олишингизни айтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Келажакда ҳақиқий ва мангу ҳаётга эришмоқ учун, ўзларига соғлом таянч бўладиган маънавий хазина тўплансинлар.” 1 Тимўтийга мактубининг 6 боби 19 ояти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top