3:07

Болаларнинг ўсишига ёрдам 183

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Худойимиз ҳар биримизга кундалик соғлик саломатлик ато этяптики, сиз билан эфир орқали кўришиш имкониятига муяссар бўлиб турибмиз.

Азиз ота оналар, агар кимдир сизга шундай савол берса: Масалан, биродар, келажакда фарзандингиз ҳамма ҳавас қиладиган, одобли ва диёнатли инсон бўлиб етишишини истайсизми деса, қандай жавоб берган бўлардингиз? Мен ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, барча ота оналар бир овоздан ҳа, истайман деган жавобни айтишади.

Лекин минг афсуслар билан айтишимиз мумкин, бола тарбиясида ҳеч қандай сеҳрли таёқча роль ўйнамайди. Яъни айтмоқчиман, сеҳрли таёқча йўқки, уни бир силтаб, боламизни энг зур инсон бўлиб қолишини истасак.

Лекин ҳар бир масиҳий инсон, қолаверса ҳар қандай Худо билан алоқа қилишни истаган инсонлар учун ажойиб бир хушхабар мавжуд. Азизлар, Худованд билан ҳар қандай истагимизни амалга оширишимиз мумкин. Бунинг учун аввалом бор болаларимиз учун тинимсиз ибодат қилишимиз керак.

Уларни севиб, қичкина мурғак қалбида нималар кечётганини, билишга ҳаракат қилишимиз лозим. Болани Муқаддас Китобдаги таълим тарбия билан тарбиялаш энг яхши усуллардан бири, албатта.

Лекин уйингизда ўнлаб Муқаддас Китоб бўлса-ю, лекин ундан на ўзингиз, на болалар тарбиясида нималарнидир ўрганиш учун фойдаланмасангиз, яъни ўқимасангиз демоқчимиз, унда ҳеч нарсага эриша олмайсиз.

Айримларнинг айтишича, болаларнинг тарбиясини бузадиган асосий омиллардан бири бу компьютер экан. Бу тўғри деб, шу фикрга қўшиламиз. Албатта, бола компьютердан кераксиз мақсадларда фойдаланса, ўз вақтини доимо компьютер клубларида турли ўйинлар ўйнаш билан ўтқазса, албатта, бориб бориб болага ўз таъсирини ўтқазади.

Ахир энг ширин маҳсулот бўлмиш асални ҳам миқдоридан кўп истеъмол қилсангиз, катта зарар кўришингиз мумкин. Азиз ота оналар, ҳамма нарсани ўз чегараси бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги кунда болани ҳамма нарсадан чегаралаб қўйишнинг ўзи имконсиз бўлиб қолди.

Биз ота оналар, йўқ деган нарсаларимиз кўча куйларда бемалол бўлиши мумкин. Шунинг учун энг охирги умидимиз Худованддандир. Худога қилинган ҳар қандай ибодат илтижоларимиз ҳеч қачон эшитилмай қолмайди. У буюк ва қудратли Худодир.

Азиз ота оналар, сиз ўзингизга керакли бўлган турли мавзуларни бизнинг интернетдаги www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top