3:21

Болаларнинг ўсишига ёрдам 214

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ иккита ажойиб амрларни бизга айтиб ўтган эди. Бу амрларда айтилишича, Раббинг Худовандни сев ва ўз яқинингни сев, деб буюрилган. Келинг, азизлар, ушбу амрларни Муқаддас каломдан тўлиқлигича ўқиб кўрсак. Матто китобининг 22 боби 37 оятдан 40 оятгача. “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин, бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўҳшашдир: ўзгани ўзинг каби севгин. Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.”

Азиз биродарлар, бизга яна шу маълумки, Худованд бу севгидир, демак У ҳар қандай гуноҳдан ва нопокликлардан йироқдир. Чунки фақатгина пок бўлганлар ҳаммани чин дилдан сева олади. Худованд биз инсонлардан ҳам худди шу кабиларни талаб қилмоқда. Бу талабларнинг бажарилиши эса Худовандга хурсандчилик келтиради. Худованд инсонлардан нимаики талаб қилса, барчаси инсонларнинг марҳамати учундир. Худовандга бўйсунадиган ҳар бир инсон чиндан ҳам бахтли инсонлардир. Энг буюк бахтлардан яна бири эса, ҳар бир масиҳий инсон Худонинг амрларига бўйсунган ҳолда руҳан ўсиб, имонда мустаҳкамланиб боришидир.

Худованд шундай инсонларни янада марҳаматлайди. Шундай экан, азиз биродарлар, яна бир муҳим бахт ҳақида ҳам айтиб ўтишимиз зарур. Бу атрофимиздагилар билан бўлган яхши муносабатдир. Агар кимдир ман шу икки амрларни доимо бажаришга ҳаракат қиламан деб айта олса, демак у инсон Худонинг севикли фарзандидир. Энди Худо шу инсонга бошқа калитларни ҳам беради. Шу калитлар орқали Худонинг бошқа марҳаматга тўла эшикларини ҳам очишингиз мумкин. Азиз биродарлар, болаларимизга ёшлигидан бошқаларни севишни ва Худонинг амрларига бўйсунишни ўргатиб борсак, уларнинг келажакда имонини мустаҳкам бўлишини таъминлаган бўламиз. Ҳозир кўча-куйда эътибор беришингиз мумкин: инсонлар бир-бирини алдаган, бир-бирини ёмон сўзлар билан ҳақоратлаган, урушиб бир- бирини бурнини қонатган инсонларни учратиш муаммо эмас.

Бунинг сабаби, шу инсонлар Худонинг ушбу севги тўғрисидаги амрларини билмаслигидир. Худованд инсонларни марҳаматламоқчи, лекин инсонлар ушбу марҳаматни олишни исташмаяпти. Ҳатто медицина ҳам кўп маротаба исботлаган, кимда-ким жаҳл қилмай хурсандчилик билан бошқаларга яхши муносабатда бўлиб ҳаёт кечирса, узоқ умр кўриши мумкин экан. Бу, албатта, Худонинг марҳамати. Қани эди, дунёдаги барча инсонлар шундай ҳаёт кечиришни бошласалар! Буни азизлар, сиз ва мен бошлаб беришимиз мумкин. Азизлар, болаларга Худонинг севгиси ҳақида кўп гапирайлик, шундагина инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати ижобий томонга ўзгариб боради. Азизлар, шу жойда сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини сиз азизларга яна бир бор эслатиб ўтишни истардим: www.najot.com Яна радиомиз қаршисида учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top