3:27

Болаларнинг ўсишига ёрдам 186

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада, дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Қадим замонда Исроил мамлакатида бир ажойиб шоҳ туғилди. У барча шоҳлардан обрўлироқ ва буюкроқ эди.

У шуҳрат ва тантана ила келмаганди, у камбағалликда туғилганди ва кўпчиликка нотаниш эди. Бу шоҳ кимлигини биласанми? Бу Исо Масиҳ. Исо ер юзига келишидан юзлаб йилар олдин, Худованд бу ҳақида одамларга айтган эди. Масалан, буюк пайғамбар Ишаё одамларга шундай деб айтган:

“Ана, ёш аёл ҳомиладор, у ўғил туғади, ва Унинг исмини Иммануил қўяди.” Ушбу оятни Ишаё китобининг 7 боби 14 оятидан ўқиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, “мана, биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик – Унинг зиммасидадир, исми – Ажойиб Маслаҳатчи, Қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир” деган оят ҳам Ишаё китобининг 9 боби 6 оятида ёзилган.

Кўпчилик одамлар Иммануил келишини сабрсизлик билан кутишарди. Иммануил иброний тилидан таржима қилинганида “Худо биз билан” деган маънони билдиради. Исони сабрсизлик билан кутаётган одамлардан бири Шимўн бобо эди. Ўлимидан олдин у ўз кўзлари билан Қутқарувчини кўрмоқчи эди.

Худованд унинг илтижосини эшитганини Муқаддас Руҳ унга айтди. Марям билан Юсуф гўдакни марҳаматлаш учун маъбадга келганларида, Шимўн бобо Исони таниди. У жуда бахтиёр эди, Худога миннатдорчилик билдириб, қувонч билан айтди:

“Эй, Қодир Эгам, ваъдангни Сен бажо айладинг, энди бу қулингни тинчгина бу дунёдан жўнатасан. Ҳамма халқларга Сен Нажоткор этиб тайинлаганни кўзларим билан кўрдим.” Луқо китоби 2 боб 29 ва 30 оятлар. Шимўн эътиборли эди, у Шоҳни таниди. Маъбад қошида яшаётган Ханна ҳам ўша ерга келган эди. Чақалоқни кўргани учун, улар қанчалик бахтли эдилар.

Улар билишарди, Исо – Худони Ўғли эканини. Бир куни Худованд мана шу чақалоқ орқали бутун дунёни ўзгартиради. Шимўн билан Ханна алданиб қолишларига йўл қўйишмади. Ташқи кўринишдан болакай кичкина ва ожиз эди, лекин У чақирилган ва ваъда берилган Нажоткор эди. Улар иккови ҳам Исо келганида, Уни танидилар.

Исроилда кўплаб одамлар Исони ваъда қилинган Шоҳ деб ҳисоблашмаган. Гарчи фаришталар чўпонларга: “бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди”, деб куйлашган бўлишса ҳам. Азиз ота оналар, келинг, ҳар биримиз ўз болаларимизга бутун оламнинг Шоҳи Раб Исо Масиҳни таниб билишлари учун улар ҳақида ғамхўрлик қилайлик.

Токи улар ҳам художўй инсон бўлиб етишишлари учун. Азизлар, интернетдаги www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча хайр, соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top