Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Сизлар билан радио қаршисида соғ омон кўришганимиздан беҳад хурсандман.
Азизлар, сир эмаски, сўнгги ўн йиллар ичида жамиятимиздаги кўплаб кишилар доимий ва емирувчи стресс ҳолатига тушиб қолганликлари туфайли уларнинг ҳаётлари шу қадар жадал тус олдики, ҳатто куч йиғиш учун бир оз бўлса-да ҳамма нарсадан воз кечишга ва дам олишга хам вақт тополмай қолдилар.
Стресснинг яна бир тури ҳам мавжуд бўлиб, у фойдали ҳисобланади. Бундай стресс энг яхши ижрочиларни, спортчиларни ёки раҳбарларни юзага чиқариб беришини биз яхши биламиз.
Бироқ айни дамда бу муаммога берилаётган диққат-эътиборнинг катта қисми инсон лаёқатларини оширишдан кўра, кўпроқ уни пасайтириб юборадиган стресс турларига киритилмоқда. Стресс масаласи борасидаги ажойиб илмий тадқиқотлардан бири доктор Томас Холмс томонидан ўтказиб кўрилган эди.
Холмс ўзининг машҳур ижтимоий мослашувни баҳолаш системаси билан кўпчиликка таниш. Бу система кўпчилигимизга Холмснинг Стресс жадвали номи билан таниш. “Холмснинг Стресс жадвали” ― ўлчашнинг оддий усули бўлиб, у инсон ҳис қилаётган тарангликнинг қанчалигини, шунингдек, унинг тез орада юз бериши мумкин бўлган хавфли жисмоний ва руҳий оқибатларини кўрсатиб беради.
Мисол учун, умр йўлдошининг ўлими энг кўп “ҳаётни ўзгартирувчи” бирликлар сони ― 100 очко билан баҳоланади. Ишдан бўшаш 47 очко бўлса, айни дамда оилага янги аъзонинг қўшилиши 39 очкони беради.
Холмс келтирган стресс чақирувчи воқеаларнинг ҳаммаси ҳам салбий ҳисобланмайди. Ҳатто Мавлуд байрами куни ва таътилга чиқиш каби ижобий ва бахтли воқеалар ҳам стресс ҳолатининг юз беришига сабаб бўлади.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Эски Аҳд китобининг Ҳикматлар китоби 4 боби 23 оятида шундай ажойиб сўзлар бор: “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир”.
Шундай экан, азиз биродарлар, келинг, Худовандга тегишли бўлган танамизни, қалбимиз бўлмиш Худонинг маъбадини асраб авайлайлик, бунинг ягона паноҳи эса Раббимиз Исо Масиҳ берган тинчликдир. У: Менинг олдимга келинглар, Мен сизга ором ва тинчлик бераман, деб ваъда берган.
Шунинг билан, ҳурматли тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Эшиттиришимизни якунлаш арафасида мен сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.