3:35

Руҳий ҳаёт

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, яна тўлқинларимизда сиз билан учрашиб турганимиздан хурсандмиз, сизлар билан яна эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат тинглаб дам олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, доимо имонда бир хил руҳий ҳаёт кечириш осон эмас. Бизнинг руҳий ҳаётимиз доимо шамолда тебранган дарахт сингари қимирлаб туради. Агар шамол қаттиқроқ эсадиган бўлса, ҳатто дарахтнинг уч қисми ерга текгудек эгилиши мумкин. Лекин шамол камдан-кам дарахтни илдизи билан қўпориб ташлайди.

Дарахт илдизи билан қўпориб ташланадиган бўлса, лекин ҳеч ким унга ўз вақтида эътибор бермай уни яна ерга қайта ўтқазмайдиган бўлса, дарахт қуриб қолиши мумкин. Қуриб қолган дарахт эса ўтиндан бошқасига ярамайди. Азиз биродарлар, бундай мисолларни келтиришимиздан мақсад — кўпинча бизнинг имонимиз ҳам худди дарахт каби тебраниб туради. Бунинг турли сабаблари бўлиши мумкин. Оиладаги қаршиликлар, ишхона ва давлат томонидан бўладиган қаршиликлар, айниқса маҳалла куй томонидан бўладиган қаршиликлар имонли биродарнинг имонини янада сустлаштириб юбориши мумкин.

Азизлар, ҳаддан зиёд ташқи қаршиликларга эътибор бериш, ҳар қандай имонли кишини имонини сустлаштириб юбориши аниқ. Шундай экан ўз танлаган йўлимизда шахдам қадамлар ташлаб, олдинга қараб юришимиз лозим. 2 Коринфияликларга мактубининг 4 боби 8 ва 10 оятларида шундай ажойиб оятлар келтирилган: “Биз ҳар томонлама жабрланамиз, лекин эзилмаймиз. Мушкул аҳволда қолдик, аммо умидимизни йўқотмаймиз. Қувғинга учраймиз, лекин иложсиз эмасмиз. Ерга қулаймиз, аммо яксон бўлмаймиз. Исонинг ҳаёти баданимизда намоён бўлиб турсин деб, Унинг ўлимини доим баданимизда олиб юрибмиз.”

Азиз биродарлар, қандай ажойиб сўзлар. Ушбу оят орқали ҳар қандай шароитда ҳам имонли биродар ўзига яраша далда олиши мумкин. Тўғри ҳар биримизнинг ҳаётимизда қайғули кунлар бўлиб туради. Руҳий ҳаётимиз давомида қийинчилик ва қаршиликлар ўзининг энг юқори нуқтасига чиқадиган пайтлар тез-тез бўлиб туради. Албатта мен ушбу гапларни ўз шараоитимизни ҳисобга олган ҳолда гапиряпман. Лекин азиз биродарлар, имонли инсоннинг энг кучли суянчиғи бу Раббимиз Исо Масиҳдир. Ҳар қандай шароитда биз Унга суянишимиз мумкин.

Азизлар, баъзида шундай ҳолатга ҳам тушиб қолишимиз мумкин-ки, ҳатто Исо Масиҳни ҳам ёрдами менга керакмас, деб ўйлаб қоламиз. Бу имонли кишининг энг катта хатоси, деб айтишимиз мумкин. Чунки Исо Масиҳнинг ёрдамисиз қийинчиликлар ҳар қандай масиҳий инсонни эзиб ташлаши аниқ. Мен шахсан Худованднинг ёрдамисиз ўз қийинчиликларидан чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни кўрсам ҳайрон қоламан. Улар гўё металлоломга топширилган прессланаётган автомашиналарга ўхшаб қолишади. Худованд тирик экан, Унинг ёрдами доимо бизга керак. Шунинг учун Уни исмини доимо чақириб улуғлаб яшашга одатланайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтсам: www.najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top