3:09

Руҳий ғалаба 142

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормииз. Азизлар, эфирда яна бир эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг.

Азизлар, биз ҳар биримиз масиҳийлик ҳаётимиз даврида Худонинг улуғворлиги ва қудрати қаршисида Раббимизни Самовий Ота сифатида улуғлаймиз. Бу ерда – тантанали, аммо шод-хуррамлик билан Худога таъзим бажо келтирилади; Бу ерда тавба қилинади ва ўзини паст олишади.

Кечирим бериш, тикланиш ва ишонч ҳам айнан шу ердадир. Бир сўз билан айтганда, биз Марказда Худонинг Муқаддас Руҳ каби кучига ва қувватига тўлиб-тошамиз. Бу ерда ишонч ва умид қайтадан дунёга келади; тоғларни жойидан қўзғата оладиган имон туғилади ва бошқаларга, ҳатто унга лойиқ бўлмаганларга ҳам аталган муҳаббат ўсиб боради.

Биз бунда моҳиятни англаймиз ва доноликка эга бўламиз. Агар биз барча нарса ўзининг ҳақиқий ўлчови ва баҳосини оладиган ўз Марказимизга қайтиб турсак, биз ташқи дунёни бошқаришимиз ва унга керакли тарзда таъсир ўтказишимиз мумкин бўлади.

Оила ва дўстларимиз, ишдаги ҳамкасбларимиз, қўни-қўшниларимиз ва ҳатто душманларимиз билан бўладиган муносабатларимиз янги ва янада соғлом кўринишга эга бўлади.

Кечирим бериш, хизмат қилиш, ўч олмаслик, бағрикенглик биз учун имконли бўлади. Бу Марказ бизнинг ишимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ишимизга янгича мазмун ва янада юқорироқ мукаммаллик мезони берилади. Тўғрилик ва ҳалоллик интилишларимизнинг асосига айланади.

Қўрқув ғойиб бўлади ва меҳр-шафқатга эга бўламиз. “Чарх тажрибасини” қўллаган ҳолда, биз қалбимизни эгалламоқчи бўлган қалбаки ваъдалар ҳамда йўлдан оздирувчи нарсаларга алданиб қолишга камроқ мойил бўламиз.

Буларнинг барчаси ва бошқа кўп нарсалар, албатта, ҳаракатга келади. Фақат бунинг учун биринчи ўринда ички дунёни тартибга келтириш керак ва бу ишни имонли бўлиб ташқи дунёга чиққунга қадар бажариш зарур.

Бу ишни бажармаслик эса кўпинча шайтоннинг ёлғонларига ишониб қолишимизгача олиб келиши мумкин. Ўтмиш эса ҳаёти шундай оқибатлар билан тугаган одамлар мисоли билан лиқ тўла. Бугунги кунда бизнинг ташқи дунёмизда шу дунё кучлилари билан музокара олиб бора оладиган бир нечта яхши одамларнинг бўлиши шарт, албатта.

Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг электрон манзилимизни сизларга айтиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top