Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Хикоям сизга манзур бўлади деган умиддаман. Ижозатингиз билан, дастуримни бошлайман.
Бугун каламушнинг бахтли куни эди. Лочин эндигина каламушни ушлаб олмоқчи бўлганида каламуш тепада учиб ўтаятган бургутни кўриб тошлар орасига яшириниб олди. Бургут хам ўз ўрнида каламушни ўз ўлжасига айлантирмоқчи эди. Аксинча, на бургут на лочин бунга эриша олмади. Бургут дам олиш учун дарахтнинг энг баланд шохида қўниб олди, лочин хам, ўлжасини чиқишини пойлаб дарахт тагидаги тош устига қўниб олган эди. Ўз ўрнида, яшириниб олган каламуш уларнинг сухбатини эшитаятган эди. Лочин биринчи бўлиб гап бошлади.
“Мана учинчи галки, сен менинг ўлжамни қўрқитиб юборяпсан”. ”Сен мен биродарингни оч қолишидан завқланяпсанми?”. “Биродарим лочин” деб гап бошлади бургут. “Сен биласан, мен сендан баландроқда учаман, сендан анча узоқ ерларни кўра оламан”. “Гапинг тўғри биродар бургут” деб жавоб берди лочин. “Бутун ер тепасида турган Яратувчи сенга энг баландликларда учишга ва энг узоқ масофани кўриш қобилиятини бергани барча яратилган хайвонларга маълумдир”.
“Хўш, демак сен менинг сендан устун эканимни тан олмақчисан, шундайми?” деб сўради бургут. “Шунинг учунми, сен менинг овимга халақит қилиб келмоқдасан, шунинг учунми сенга таъзим қилишимни истамоқдасанми?” сўради лочин. Ахир, сендан кучсизроқ биродаринг оч қолишига қандай йўл қўясан, инсофинг ичингни емайдими?” Лочиннинг ушбу саволи бургутнинг ғурурига таъсир қилди.
Каламуш эса, тошлар орасидан мўралаб қаради. Қарасаки, бургут дарахтнинг тепа шохларида ўтирган эди. Бургут ўз нуқтаи назарини ўзгартирмаган бўлса хам, лочиннинг гапларидан сўнг, у энди ўз хақида олийжанобли қуш эмаслигини тан олганини каламуш яхши билар эди. Сўзлашувни охирига келиб, бургут лочиннинг гапларини тан олиб шундай деди, ”Сенинг гапларинг тўғри дўстим лочин, мендаги ғурур мени кўр қилиб қўйди. Сен менга қараганда анча хурматга лойиқсан”.
Хурмат. Кўпинча биз бошқалар бизни хурмат қилишини истаймиз, лекин аксинча ўзимиз хурмат кўрсатишни истамаймиз. Дунёдаги энг яқин ва қадрдон муносабатлардан бири бу албатта эр ва хотиннинг муносабатларидир. Хазрати Исо
Масихнинг издошлари учун эса, бундай муносабатлар албатта бундан кучли хурматга эга бўлиши керак. Эр хам хотин хам, бир бирларини хурматга сазовор айлаши керак. Хотин эрни дойим қўллаб қувватлаши керак, эр ўз ўрнида хотинига мулойим ва хушмуомала бўлиши керак албатта. Бургут ва лочиннинг муносабатларини эсланг, баъзан эрлар хам халиги бургут каби ғурурланиб хотинга бехурмат бўлишади, уларни дойим хафа қилишади, хатто қўл кўтаришади хам. Баъзан хотинлар эрларини етарлича қўллаб қувватлашмайди. Агар ойиланинг ичида, бир уйнинг ичида бехурматлик бўладиган бўлса, уйнинг ташқарисидаги бехурматлик ҳақида гапирмасак хам бўлади. Азизлар, менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Сиз эр ва хотин орасидаги хурмат хақида қандай фикрдасиз? Фикрларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Яна эфир орқали учрашгунча хайир. Худойим, сизни ўз панохида асрасин.