3:02

Ислом даври (3)

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашишга имкон бергани учун Отамизга шукроналар айтамиз. Азизлар, тингланг, эфирда “Дилкаш”радиоси. Азиз биродарлар, Ислом даври ва унинг келиб чиқиши ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Ислом армияси Форс шоҳлигини рад жавобини эшитгач, 633-йилда бутун Форс шоҳлигини тор-мор этиб Месапотамиягача, ҳозирги Ироқ бўлган ерларни эгаллаб олди. 632-йил 8-июлда Муҳаммад оламдан ўтди. Муҳаммад ўлимидан кейин Умар давлат ва дин бошқарувини ўз қўлига олди.

Умарга Муҳаммад ўлимидан олдин халифа, яъни “ёрдамчи ёки сардор” деган унвон берилган эди. Муҳаммад ўлимидан кейин эса Умар “имом”, яъни “олдинда турувчи” деган унвонни олди. Бу унвон Муҳаммадга тегишли эди. Умар давлат ва дин бошқарарувини бирлаштириб якка ҳокимликка эга бўлди. Умар Форс шоҳлигини бўйсундиргандан кейин, аҳолиси бутпараст бўлгани учун мажбуран исломга ўтказилди.

Умар Форсни забт этгандан кейин Византия ерларига юришини бошлади. Византияда Сурия, Фаластин ва Мисрни тортиб олди. 637-йилда Қуддусдаги 70-йилда Рим харбийлари томонидан вайрон қилинган яҳудийлар маъбади ўрнида Умар ислом масжидини барпо эттирди. Лекин Умар Византиядан тортиб олган ерлардаги яҳудий ва Масиҳ жамоати ибодатхоналарига зарар етказмади. Мажусуйлар бутхоналарини эса бутунлай ёқиб юбориб, бутпарастликка якун ясади.

Мажусийларни бутунлай исломга ўтказди. Яҳудий ва масиҳийларга давлатга тўланадиган, яъни араб давлатига тўланадиган солиқларини кўпайтирди. Яҳудий ва масиҳийлардан кимдир исломни қабул қилса, бу солиҳларни оддий халқ билан баробар тўлаши ҳақида қарор эълон қилинди. VII-асрда араб харбийлари Ўрта Осиёда Самарқанд, Бухоро, ва Хиндистон ерларигача босиб олиб, бу даврдаги кучли араб империясига айланди.

644-йилда Умар оламдан ўтади. Умар ўлимидан кейин араб империясидаги тахт учун ички курашлар бошланди. Кейинги асрларда тахт учун ички курашлар оқибатида Умар томонидан бирлаштирилган Араб ислом империяси Эмиратларга бўлиниб кетди. Эмир бу рус тилида “Вождь”, ўзбек тилида эса “Қабила бошлиғи ёки Сардор” деган маънони билдиради. Азиз биродарлар, ўйлаймизки, ислом дини ҳақида сиз азизларги етарлича маълумот бериб ўтдик. Ўйлаймизки, ўзингизда ҳам етарли маълумотлар бор. Турли керакли маълумотларга эга бўлиш ҳеч қачон зарар қилмаса керак.

Бундан ташқари бугунги ва ўтган сафардаги эшиттиришларимиз орқали ҳеч кимни кўнглини оғритмадик, деб ўйлайман. Биз тарихдан билганларимизни сизлар билан бўлишдик холос. Азиз биродарлар, агар сизда қандайдир саволлар ва таклифлар бўлса, бизнинг электрон почтамизга ёзишингиз мумкин. Бизнинг манзилимиз: dilkash@najot.com хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top