3:30

Ирина ва унинг боласи учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, хабарингиз борки, қуйидаги дастурларимиз ибодатга ва айнан ибодат билан боғлиқ мавзуларга бағишлангандир. Бугунги дастуримни бошлар эканман, ибодат эхтиёжларингизни бизга билдириш учун электрон манзилимизни билдирмоқчиман. Барча хабарларингизни дилкаш кучукча.нажот.ком. Ёки бўлмаса, www.najot.com сайтимизнинг ибодат эхтиёжлари бўлимидан хам фойдалансангиз бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш жойизки, сиз маълум қилган шахсий маълумотлар, яъни манзил ёки исмлар, барчаси анонимлигича қолади. Бу деганим, исмингиз ва манзилингиз эфирга узатилмайди. Бундан хеч хавотир олманг. Ижозатингиз билан дастурга қайтаман. Азиз ака ука ва опа сингиллар, бугунги ибодатимни мен азиз биродаримиз Андрейнинг ойиласига бағишламоқчиман. Сайтимиздаги ибодат эхтиёжлари бўлимида биродаримиз хабар қолдирибдилар. Хабарда, улар рафиқаси Ирина олтинчи ойда хомиладор эканлар, ва хомиладорликлари жуда оғир кечиб, хатто хомила ривожи хам анча секинлашган эканини бизга билдирибдилар.

Шифокорларнинг гапларига кўра, хомила хатто ўлиш хафви хам бор экан. Ижозатингиз билан ибодатимни бошлайман. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию қандай ибодат қилишни биламасангиз, хеч хавотир олманг, кетимдан қайтарсангиз хам бўлади. Азиз Парвардигорим, севикли Раббим, бизни шу ерда ибодат учун йиғганинг нақадар ажойибдир. Айнан Сенинг бизга бўлган севгинг биз фарзандларингни бирлаштириб, бир биримизга ғамхўрлик қилишга чорлайди. Сенинг бизга бўлган севгинг туфайли улуғ зотинг Исо Масих хочга бориб биз учун жонини фидо қилди. Худойим, бугун мен айнан фарзандларинг бўлмиш Ирина ва унинг вужудидаги бола учун ибодатимни бағишламоқчиман. Худойим, Сен бизга сўраб туринглар, сизга берилади, тақиллатиб туринглар сизга очилади деб айтгансан. Худойим, хозир шу ерда туриб, Иринанинг боласи учун, унинг соғ саломат ривожланиши ва дунёга келиши учун ибодат қиляпман. Худойим, унинг хомиласини Ўзинг баракалагин. Вужудидаги фарзанди, соғ саломат дунёга келиб,

Сенинг шохлигингни ерда хам ўрнатишга ўз хиссасини қўшадиган фарзанд бўлиб улғайсин. Худойим, Ирина хозир жуда касал, шифокорлар, болани ёқатиш хавфи борлигини таъкидламоқда, лекин мен Сендан Исо Масих номидан сўрайман, бунга йўл қўйма. Унинг боласини нобуд бўлишига йўл қўйма Худойим. Худойим, Сендан ўтиниб сўрайман, ушбу ойилани Ўзинг мархаматлаб дуо қилгин. Сенинг уларга бўлган ғамхўрлигингни атрофдагилар кўриб, Сенга шукурлар айтиб хақиқатинг хақида билиб олишсин. Худойим, Сен кўпгина фарзандларинга шифо берасан, агар бунга Сенинг ироданг бўлса Иринанинг вужудидаги фарзанд хам омон қолади. Худойим, сайтимизда, биродаримиз Андрей бу учун ибодат қилишимизни сўрабди. Ишонаманки, ушбу ибодатимни хузурингда қабул қиласан, ва тез орада бунга жавоб хам оламиз Отажон. Худойим, Мен ойила бошлиғи Андрей ва унинг рафиқаси Иринанинг хозирги ташвиш кунларда рухан тетик бўлишини, ва ибодатларини сира тўхтатмаслиги хақида сендан сўрайман. Худойим, хамма нарса Сенинг қўлингдадир, Сен шохларнинг шохисан. Сен коинотнинг яратувчисисан. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top