2:45

Бой бўлиш гунохми?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Раббий бой одамлар ҳақида кучли сўзларни айтган. У шундай деди: «Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир» (Матто 19:24). Бу сўзлар ҳақиқатдан ҳам кучлидир!

Ёқубнинг мактуби 5:1-6-да биз бой одамлар ҳақида ўқиймиз, улар ишчиларнинг иш ҳаққини ушлаб қолиш эвазига ўз бойликларига етишганлар. Кейин улар нопок йўл билан орттирганларини қўрғончаларига йиғиб, уни эзгу ниятларга ишлатишмаган! «Олтину кумушларингизни занг босган. Мана, уларнинг занги сизга қарши гувоҳлик беради ва танангизни оловда ёндиради. Сизлар дунёнинг охирги кунларига қадар бойлик орттириб келмоқдасизлар» (3-оят).

Бу бой одамларнинг гуноҳи, улар бой бўлганида эмас. Гуноҳ шундаки, улар бойликка ишчиларнинг иш ҳаққини ушлаб қолиш билан эришган. Гуноҳ шундаки, улар бу бойликни эзгу ишларга эмас, шахсий мақсадларида ишлатишган.

Кўп одамлар ўз ҳаётларида бойлик олдида бардош беролмайдилар. «Бойликка интилганлар васваса тузоғига илинадилар, инсонларни балою ҳалокатга йўлиқтирувчи кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга қурбон бўладилар» (1-Тимўтийга 6:9). Шунинг учун Худо, кўпчилик одамларга муҳтож бўлган нарсаларини беради.

Чунки улар кўп нарсага эга бўлсалар, иштаҳалари янада кўпроқ ва кўпроқ дунёвий «нарсаларга» очилиб, одатда улар Худованд Шоҳлигини унутадилар.

Кам имонлиларга Худо Ўзининг Шоҳлиги учун, бойликларини мантиқли ишлатишни ишониб топширган. Уларга У «бошқалар билан бўлишиш инъомини» беради. Бундай инъом учун ва бу инъомдан мантиқли фойдаланиши учун қанчадан-қанча ибодат қилиш лозим.

Худонинг шундай фарзандлари борки, улар қандай пул топишни биладилар. Агар улар Худонинг Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини излашса, Худо уларнинг тадбиркорлигини баракалашни хоҳлайди. Бу инсонлар, биз Ёқубни мактуби 5:1-6 да ўқиган бойлардек, хатоларга йўл қўйишмайди. Улар ўз бойликларини ёлғон ва ўғрилик билан орттирмайдилар.

Улар уни тўплашмайди ва шахсий мақсадларига ишлатишмайди. Улар ўзларини Худонинг хизматига топширишади ва Худо уларни, ҳамда уларнинг бойликларини Ўзининг Шоҳлиги учун ишлатади. Бу инсонлар маблағни жамғариб, Худованд экинзоридаги меҳнат учун сарфлашади. Улар сув оқаётган қувурга ўхшашади. Улар баракатнинг ариғидир.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top