Ассалому алейкум азиз радио тингловчлилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, хабарингиз борки, қуйидаги дастурларимиз айнан ибодат ва шунга боғлиқ бўлган мавзуларга бағишлангандир. Азизларим, келинг, бугун қувғин ҳақида гапирсак. Хаммага маълумки, раббимиз Исо Масих қувғинлар ҳақида шогирдларга кўп маротаба гапирган. Мисол тариқасида мен сизга Муқаддас Каломдаги Луқо хушхабарининг 21чи бобидаги оятларни ўқиб берсам.
Кейин Исо давом этиб уларга деди: «Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Ваҳимали ҳодисалар содир бўлиб, осмонда ажиб ғаройиботлар юз беради.
Лекин буларнинг ҳаммасидан бурун сизларни исканжага олиб, қувғин қиладилар, диний ҳайъатларга топшириб, зиндонларга ташлайдилар. Менинг номим туфайли сизларни подшоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар. Шунда сиз фурсатдан фойдаланиб, Мен ҳақда шоҳидлик қиласизлар. Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, деб олдиндан қайғурмасликни юрагингизга тугиб олинглар. Чунки Мен сизларни оғзи ботир қилиб, шундай ҳикмат бераманки, сизларга қарши чиққанлардан бирортаси ҳам фикрингизни инкор этолмай, гапсиз-сўзсиз қоладилар. Ҳатто ота-она, ака-ука, қариндош-уруғ, ёр-биродарларингиз сизни тутиб беришади, баъзиларингизни эса ўлимга топширишади. Менинг номим туфайли ҳамма сиздан нафратланади. Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам нобуд бўлмайди. Сабр-бардош билан жонингизни сақлаб қоласиз. Ха азизларим, бу оятлар сиз ва мен, яъни хаётини Исо Масихга бағишлаганлар учун айтилгандир.
Яхшиямки бизнинг осмондаги Отамиз тирик Худодир, У бизни дойим қўлида кўтариб юриб, хар қандай ёвузликдан бизни химоя қилади. Бизга, яъни хаётини Исо Масихга топишрганларга қарши чиққан одамлар албатта тирик Худога қарши чиққан бўлади. Азизлар, келинг, бугун айнан қувғинлар учун ибодат қиламиз. Бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, бизга абадий хаёт бериб, бизни абадий фарзандинг қилганинг учун номингни улуғлайман. Худойим, Сен бизни шу қадар севдингки, хатто Ўзингни, яъни ягона ўғлинг Исо Масихни биз учун қурбон қилдинг. Худойим, Сенинг буюк режанг амалга ошди, хазрати Исо хочда жон бериб учинчи куни ўликлар диёридан тирилди ва шу туфайли биз нафақат абадий хаётга, баълки Сен билан ярашиб дўст бўлдик. Лекин шунга қарамасдан бизга яъни Сенинг хақиқатинга қарши чиқадиганлар топилади. Биз Сенга тегишлимиз, ва шайтон бизга дойим хужум қилиб Сендан узоқлаштиришга харакат қилади. Худойим, хеч қандай қувғин, хеч қандай қўрқув бизни Сендан узоқлаштира олмайди. Чунки Сен бошингиздан бир тола соч ҳам нобуд бўлмайди деб айтмоқдасан. Худойим, Сенга ишониб яшаш нақадар ажойибдир. Худойим, бизни хар қандай ёвузлик келганида, хар қандай қуғинд бўлганида бизни Ўзинги иноятинг билан тўлдиргин. Худойим, бизни шундай қилиб рухан тарбиялагинки, биз билан фахрлангин Отажон. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизлар, мен билан ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга мактуб йўлланг, биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Азизлар, мактубингизни dilkash@najot.com манзилига ёки www.najot.com сайтимизда хабар қолдиринг. Хайир, Худойим Сизни Ўз панохида асрасин.