Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз азизлар. Бугун биз сиз билан ибодат хақида гаплашамиз. Азизлар, бир одам ёмғир ёғсин деб ибодат қилади бошқа кимса эса ёмғир ёғмасин деб Яратувчимизга ибодат қилади. Худо кимнинг ибодатига жавоб беради? Кимдир узоқ вақт давомида ибодат қилади, бошқаси эса қисқа қилиб ибодат қилиб қўя қолади. Худо узоқ айтилган ибодатними ёки бўлмаса қисқа айтилган ибодатга жавоб берадими? Бир кимса Худога, Уни кечирим сўраш учун ибодат қилади, лекин шу вақт душманларининг қилган ёмонликлари эсига тушиб кетади. Худо шуларни кўрармикан? Худо уни халихам кечириб юборармикан?
Бугунги дастурда биз диққат эътиборимизни хазрати Исо Масихга, аниқроғи шогирдларига ибодат қилишни ўргатгани ҳақидаги оятларда тўхталиб ўтамиз. Хазрати Исо Исо бизга ибодатнинг асосий мавзуларини ва Худога маъқул бўладиган ибодат қилишни ўргатди. Нафақат ибодат қилишни, баълки, ибодат қилятганда тўғри сўзларни айтиш, ўзгани ва яқинни кечириш хақида хам айтиб ўтган. Келинг, Матто хушхабарининг олтинчи бобини ўқиб берсам.
Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин.
Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин. Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.Азизларим, энди сиз ибодат қандай бўлишини билиб олдингиз. Бугун ўрганганларимизни янада мустахкамлаш мақсадиги сизга баъзи саволларни хам таёрлаб қўйганман. Улар қуйидагича.
1чи савол. Нима учун кўпчилик ибодат қилаятганда кўп, яъни ортиқча сўзлайдилар?
2чи савол. Хазрати Исо Масих бизга ўргатган ибодатни инобатга олиб қандай ибодат қилишимиз керак? 3чи савол. Агар Худо бизни кечиришини истасак биз хам бизни хафа қилганларни кечришимизни Исо Масих талаб этмоқда. Шуни айтингчи, нима учун бундай?
Азизлар, ушбу саволларга жавоб топсангиз бизга бу хақда хабар беринг. Бизга мактуб йўллашни истасангиз бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимиздан фойдаланишингиз мумкин, ёки бўлмаса www.najot.com вебсайтимизга кириб истаган бўлимда хабарингизни қолдирсангиз бўлади. Ундан ташқари сайтимизда қизиқ ва фойдали хикоялар тўпламидан хам фойдаланишингиз мумкин. Азизлар, шуни айтиш жойизки, сиз йўллаган мактубдаги шахсий маълумотлар анонимлигича қолади, яъни, хеч қандай исм ва манзиллар эфирга узатилмайди, бундан хеч хавотир олманг. Хайир азизлар. Худойим сизни мархаматласин.