3:48

Келишмовчиликлар бўлганда нима қилишим керак?

MP3

Азиз ва қадрдон аёллар. Дунёда ҳеч бир аёл йўқки оиласининг тинчлигини ўйламаган бўлса. Ҳар бир аёл турмуш ўртоғи билан бирга тинч ва ҳотиржам бахтли ҳаёт кечиришни истайди. Аммо ҳеч бир оила келишмовчиликсиз яшамаган. Агар шундай оила бор бўлса, унда бу оиладаги эр-хотин бир-бирини яхши билмайди ва бир бири билан иши йўқ. Иккита бутунлай бошқа-бошқа инсоннинг бир оила бўлиб яшаши жуда қийин аммо иложи бор. Келишмовчиликлар орқали бир-бирини яхши билиб олади ва бир бирига мослашади. Аммо келишмовчиликнинг ҳам меъёрида бўлгани яхши. Мумкин қадар ҳар бир масалани тинч йўл билан ҳал қила билиш, оилада эр-хотиннинг қай даражада донолигини билдиради. Азизлар қуйида биз сизларга турмушда юзага келиши мумкин бўлган келишмовчилик ва танг ҳолларда ёрдам бериши мумкин бўлган бир нечта маслаҳатларни бериб ўтмоқчимиз. Диққат билан қулоқ солинг.

Бирга яшашдан мақсад турмушимизни яхшилаш эканлигини ўз-ўзимизга эслатамиз. Ажрашиш бу тўғри йўл эмас. Биз бу ҳодисани ҳам турмушимизни яхшилаши учун ишлатишга ҳаракат қиламиз.

Биз турмуш ўртоғимизга эмас, муаммога ҳужум қиламиз. Биз орамиздаги келишмовчиликни ҳотиржамлик билан қабул қиламиз. Биз муаммога қандай қараяпмиз. Ўз ҳис туйғуларимизни баланд оҳангда изҳор қилиб, ўзимизни оқлаяпмизми? Унинг ўрнига бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилсак қандай бўларкан?! Бир биримизга бақириб уни айблаш ўрнига бошқача оҳангда ва усулда гаплашсак, ўртадаги танг ҳолатни юмшатишга ҳаракат қилган бўламиз. Масалан: “Азизим, бу тўғрида мен бутунлай бошқача фикрдаман, аммо шуни билиб қўйингки мен сизни севаман. Келинг шу нарсани биргаликда ҳал қилайлик.”

Биз ҳар доим нарсалардан кўра турмуш ўртоғимизни кўпроқ қадрлаймиз. Ҳеч қандай синган идиш, расво бўлган кийим, ёки бирорта севимли нарса турмуш ўртоғимизга ташланишимизга арзимайди.

Биз ҳолатга турмуш ўртоғимизнинг кўзи билан қарашга ҳаракат қиламиз. Нима учун унинг жахли чиқаяпти? Унинг ўрнида бўлганимда ўзимни қандай ҳис қилган бўлардим? Турмушда ҳар иккала кишининг “мен” деган сўзи оилада кўпроқ жанжалга сабаб бўлади.

Ҳеч қачон бўлиб ўтган муаммони ҳал қилишни кейинга қолдирмаймиз. Кел ўтириб шу муаммони ҳал қилиб олайлик. Баъзида эр-хотинлар орасидаги хафагарчилик кейинга қолдирилмаслиги керак. Бунда ҳафагарчилик юракда тўпланиб бориб яна ҳам каттароқ муаммога айланиши мумкин. Аммо ҳис туйғуларга берилувчан эр хотинлар эса баъзи ҳолатларда муаммони ҳал қилишни бир оз кейинга қолдириш мумкин. Бунда муаммони эр ҳам хотин ҳам ҳис туйғулар билан эмас, ақл билан ҳал қилиши эҳтимоли кўпроқ бўлади. Чунки ҳис туйғулар муаммони яна ҳам катталаштириб юбориши мумкин.

Ҳеч қачон бошқалар олдида муаммони ҳал қилишга уринмаймиз. Бу муаммо фақат иккимизга боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу оилада фақат икки киши ўртасида ҳал қилиниши керак. Бу муаммога бошқа гувоҳлар керак эмас.

Биз мумкин қадар ўз хатоимизни кўришга ҳаракат қиламиз. “Майли бу борада мен нохақман. Аммо нима учун шундай қилганимни тушунтириб берай”. Биз шу усулда муаммони ҳал қиламиз.

Биз Сен деган сўзнинг ўрнига мен деган сўзни ишлатамиз. Чунки «сен” сўзини деярли ҳамма эр-хотинлар бир бирларини айблаш учун ишлатадилар. Сен ҳеч қачон менга эътибор бермайсан дейиш ўрнига, Мен ўзимни кераксиздай ҳис қилаяпман дейиш тангликни юмшатади. Сулаймоннинг ҳикматларида: «Юмшоқ жавоб жанжални тўхтатади, қаттиқ жавоб эса жахлни қўзғатади”, деган сўзлар ёзилган. Келишмовчиликлар пайтида мумкин қадар юмшоқ жавоб беришга ҳаракат қилинг. Азиз аёллар бу маслаҳатларимиз сизларга асқотади деган умиддамиз. Доимо муаммони ақл билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Турмушда ҳеч қачон муаммога енгилманг. Уни донолик ва турмуш ўртоғингизга бўлган муҳаббатингиз билан енгинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top