3:35

Тамар ўз ҳаққини талаб қилади

MP3

Ассалому алайкум. Эски аҳддаги Тамар ва Яҳудо воқеасини биринчи марта ўқиганимда, Тамарга нисбатан ёмон ҳисларни туйгандим. Агар сизда ҳам шундай бўлган бўлса, суҳбатимизни очиригача тинглашингизга тўғри келади, чунки Тамар хуқуқлари поймол қилинган ва ўз ҳаққини олган воқеанинг асл кўриниши мана бундай бўлган. “Тамар” исми озуқа, соя ва ҳаёт бахш этадиган дарахт “хурмо” деган маънони билдирган. Ҳикоянинг асосий қисмларига қарайдиган бўлсак, бу ҳикоя Эски Аҳд китобининг энг асосий ҳикояларидан бўлиб, ҳикоянинг марказида Тамар туради. Тамар воқеаси яҳудийлар учун оддий ҳолат бўлиб туюлади, чунки уларнинг қонунларига кўра, катта ака фарзанд қолдирмай ўтиб кетса, унинг авлодини давом эттириш учун, укаси акасининг бевасини никоҳига олиши керак бўлган. Шунда улардан туғилган биринчи фарзанд аканики ҳисобланган.

Оиланинг мол мулкидан улуш аканинг фарзандидан берилган. Агар билсангиз, яҳудий тўнғичлари бошқа фарзандлардан кўпроқ меросга эга бўлган. Ибтидо китоби 38 боб 1-11 оятларда Тамар Яҳудонинг тўнғичи Ғурга турмушга чиқди. Аммо Ғур ўлди. Унинг ўлими сабаби Каломда шундай ёзилган: “Лекин Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳлик қиларди. Охири, Эгамиз унинг жонини олди.” Кейин эса Яҳудо: “Шундан кейин Яҳудо Ўнанга айтди: — Сен акангнинг хотинига уйланиб, қайнағалик бурчингни бажар, токи акангга зурриёт қолсин.” Шундай қилиб Тамар Ўнанга никоҳланди. “Лекин Ўнан билардики, туғиладиган бола ўзиники ҳисобланмасди. Шу сабабдан Ўнан ҳар сафар Тамаранинг ёнига кирганда, акамга зурриёт қолмасин, деб уруғини ерга тўкарди.” Жуда худбин ҳатти-ҳаракат. Агар Тамар билан яқинлашса, ундан туғиладиган фарзанд Отасидан қоладиган мол-мулкнинг кўпроқ қисмига эга бўлади.

У акасининг беваси билан яқинлик қилишга қаршилик қилмади, аммо Худонинг иродасини ва отасининг сўзларини инобатга олмай, ўз билганича иш тутди. Худо Унанни ҳам жазолади. У ҳам ўлди. Энди Яҳудонинг биргина ўғли Шело қолган аммо у ҳали уйланадиган ёшга етмаган эди. Шунинг учун ҳам Яҳудо Тамарга: “Отангнинг уйига бориб турмушга чиқмай, ўтира тур–чи, ўғлим Шело улғайиб қолар, — деди. Чунки Яҳудо: “Шело ҳам акаларига ўхшаб ўлиб қолмасин”, деб қўрққан эди. Шундай қилиб, Тамара отасининг уйига қайтиб кетди.” Орадан вақт ўтиб, Яҳудонинг хотини ҳам вафот этди. Орадан кўп вақт ўтиб, Шело уйланадиган ёшга етганидан сўнг ҳам, Яҳудо Тамарни отасиникидан чақириб олмаётган эди. Шунда Тамар ўз ҳаққини ўзи олишга қарор қилди. Яҳудийларнинг одатлари бўйича, турмушга чиққан аёл албатта зурриёт қолдириши керак эди. Яурриёт қолдирмаслик шармандалик ҳисобланарди.

Шунинг учун ҳам у фоҳишаларга ўхшаб кийиниб олди-да, қайнотаси ўтадиган йўлга туриб олди. Пулини тўлашга келганда эса, Яҳудонинг ёнида тўлашга ҳеч нарсаси бўлмагач, Тамарнинг сўзларига кўра, муҳрини ва таёғини қолдириб кетди. Ўша пайтларда оиланинг ўз муҳри бўлиб, унга оила каттасининг исми ўйиб ёзиларди. Таёқ ҳам аҳамиятли ашёлардан эди. Шу нарсаларни гаровга олиб қолиб, Тамар ўз ҳаётини сақлаб қолди. Шу билан бирга қонунан ўша оиладан зурриётга ҳам эга бўлди. Шундай қилиб, Худованд Тамарнинг қатъиятини эгизак ўғиллар билан мукофотлади. Бизнинг суҳбатларимиз сизга маъқул булаётган бўлса, www.dilkashradio.com сайтимиз орқали Муқаддас Каломдаги аёллар ҳаёти, ўша замон одатлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top