3:40

Буюк Амр 1

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихнинг шогирдларига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Хазрати Исо Ўз шогирдларига охирги қилган васияти “Буюк Топшириқ” деб аталади. Бу васият Матто китобининг охирида берилган: “Менга осмонда хам, ерда хам бутун хокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Рух номи билан чўмилтириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен хар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Бугун биз сиз билан мана шу матнни биргаликда тахлил қиламиз. “Менга осмонда хам, ерда хам бутун хокимият берилган”. Бу гапларга эътибор беринг. Биз Буюк Топшириқни Худо берган хуқуқ билан, Худо Масихга берган хуқуқ билан амалга оширамиз. Одамларни хазрати Исога шогирд қилиш осон иш эмас. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу иш бизнинг қўлимиздан келмайди. Масихнинг иши Масихнинг ёрдами билан амалга ошади.

Келинг, кейинги сўзларни грек тилидан сўзма-сўз таржима қиламиз:

“Шундай экан, борар экансизлар хамма халқларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Рух номига чўмдириб, Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишни уларга ўргатиб шогирд қилинглар”. Грекча матнда бу тўртта феълдан фақат биттаси феъл шаклида берилган, қолган сўзлар, яъни бормоқ, чўмдирмоқ, ўргатмоқ сифатдош кўринишида бўлиб, ягона феъл — шогирд қилмоқ феълига бўйсуниб келади. Оддий қилиб айтганда Масих шогирдларига фақат битта нарсани — шогирд орттиришни амр этмоқда қолган ишлар эса, яъни бормоқ, чўмдирмоқ, ўргатмоқ шогирд орттириш учун зарур бўлган харакатлардир. “Бориб” сўзини кўриб чиқсак.

Грек тилида бу сўз “борар экансизлар” шаклида берилган, яъни Буюк Топшириққа бўйсунадиган хар бир одам “бораётган” бўлади. Авваллари одамлар Худонинг шухратини кўриш учун Қуддусга келадиган бўлса, энди биз ўзимиздаги Худонинг улуғворлигини олиб одамларнинг олдига борамиз. Хазрати Исо Ўз шогирдларига “Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен хам сизларни шундай юборяпман” деб айтган эди. Биз қаерда шогирд орттиришимиз керак? Қаерга борсак ўша ерда. Шунинг учун хам бу сўзни “борган пайтларингизда” деб тушуниш нотўғри.

Баъзи жамоатларда хизмат қилиш учун алохида вақт ажратилади, рухий тадбирлар ўтказиш учун махсус саёхатлар уюштирилади. Шогирд қилиш деган нарса махсус вақт ажратилган холда қилинадиган нарса эмас. Шогирд орттириш хаёт билан боғлиқ нарса. Исо Масих бизларга “қаергаки борманг шогирд орттиришингиз керак” деб айтмоқда. Биз ахир қаерда бўлишимиздан қатъи назар хаётимиз билан бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак, юриш-туришимиз билан бошқаларни тўғри хаёт кечиришга ўргатишимиз лозим. Шогирд қилиш хар доим давом этиши керак бўлган жараён. Уни лекция ўқиш, расмий машғулотлар ўтказиш йўли билан амалга ошириб бўлмайди. Хикояни шу ерда тўхтатамиз. Бордию сизда шогирд ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top