3:30

Қувғинлар ва шогирдлар. Шогирдларни тарбиялаш

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Яқинларимиздан бири Исога келиши биланоқ, биз унга Худода ўсишига ёрдам беришимиз даркор. Баъзи маданий анъаналарга мувофиқ бошқа одам жонини қутқарган одам қутқарилганга жавобгар бўлади — бу масиҳий учун фойдали намуна. Агарда бир кишини Исодаги янги ҳаётга олиб келсак, Инжил нимага ўргатишини билишига жавобгармиз. Инжил руҳий ўсиш учун ниҳоятда муҳимдир, шунинг учун кўп масиҳийлар кимни Худога келишини хоҳласа, ҳар қандай кишига Инжилни беради. Хитой ва Россия сингари мамлакатларда, масиҳийлар узоқ йиллар Инжилсиз яшадилар ва бу жуда қийин бўлди. Масалан, масиҳийча радиоэшиттиришларда оятларни эшитиб, ёд олган масиҳийлардан эшитиб эсида сақлаб қолишган. Узоқ вақт оралиғида Инжилдан маҳрум бўлган масиҳийлар орасида унга бўлган очлик яққол унинг масиҳий ҳаётдаги муҳимлигини тасвирлайди.

Имонлилар учун қийин вазиятли мамлакатларда имонлилар Инжилни сақлашга уринишларида ниҳоятда тадбирли бўлиб қоладилар ва уни ўқишда давом этиш истаги намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда улар Инжилни ҳар бири алоҳида брошюра бўлиши учун қисмларга бўлади. Инжилни йўқ қилмоқчи бўлганларнинг озгинаси бундай ҳолдаги Инжилни таниши мумкин. Бундан ташқари, бу ҳолда Инжилнинг бир экземплярини бир вақтнинг ўзида кўп одамлар фойдаланиши мумкин. Вазият қандай бўлмасин, янги имонга келган шубҳасиз мунтазам равишда Инжилни ўрганиши муҳим. Муқаддас Руҳ имонлиларни бирга тўплаганда ва жамоат ташкил қилганда, уларнинг жамоатда бирлашганининг исботи бешта вазифани адо этиш бўлади: Хушхабарни ваъз қилиш, Инжилни ўрганиш, мулоқот, хизмат ва топиниш. Кичик норасмий жамаотлар кўпинча бирга мулоқот қилиш ва ибодат қилиш имконидан хурсанд бўладилар, лекин уларга Инжилни ўрганиш ва унинг атрофдаги дунёга ваъз қилиш қийин кечади.

Павлус ёш шогирдларни “тарбия” қилиш бўйича ўз усулларини мукаммал тарзда баён қилади. Биринчидан, у ўз мисоллари, намуналари билан ўқитди ва бундан ташқари ўзини шогирдларига бутунлай топширди, улар билан бирга яшади ва бор нарсани барчаси билан бирга баҳам кўрди (қ. Ҳав. 20:34). Шогирдлари билан унинг ўзаро алоқаси “устоз/шогирд” анъанасига кўра қурилмади, улар ундан кўра анча яқинроқ ва ажралмас эди (қ. 1–Тим. 1:1–2). У ўқув давридаёқ уларга маълум жавобгарликни юклади ва улар чўпон бўлгандан кейин ҳам улар билан алоқани қўллаб–қувватлади (қ. 1 ва 2 Тим. ва Тит).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top