3:49

Масих учун азоб чекишимиз

MP3

Ассалому алекум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сиз имонга келганмисиз? Агар сиз хам хаётингизни хазрати Исо Масихга топширган бўлсангиз унда сизни жуда яхши тушунаман. Кўпчилик масихийлар хаётларида хар хил қийинчиликларга дуч келишлари табиийдир. Кўпчилик масихий биродарларимиз Исо Масихга хаётини топширгани, яъни нажотга эга бўлгани учун қувғинга, хақоратларга ва хар хил ёвузликлар билан курашишга харакат қиладилар. Биз бундай вазиятларда нима қилишимиз керак? Хақиқий масихий бундай қийинчиликларга дуч келганида ўзини қандай тутиши лозим эканини кейинги оятлардан билиб оламиз. Азиз хаворий Бутруснинг 1чи мактубидаги тўртинчи бобни ўқиймиз.

Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. Аксинча, Масиҳнинг қанча азобларига шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар! Шунда У шон-шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна кўпроқ қувончларга тўлади. Агар Масиҳ номи туфайли сизларни ҳақорат қилишса, бахтиёрсизлар! Чунки Худонинг Руҳи, шон-шараф Руҳи сизларда маскан қилади. Уларга қолса, Руҳни ҳақорат қиладилар, сизларда эса шарафланади. Сизлардан ҳеч ким қотил, ўғри, ёмонлик қилувчи ёки фитна-фасодчи бўлиб азоб чекмасин. Лекин агар бирор киши Масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча, бу ном билан Худони улуғласин. Худонинг Ўз хонадонини ҳукм қилиш вақти аллақачон бошланди. Агарда биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Худонинг Инжилига итоатсизлик қилганларнинг охирати нима бўлади? Сулаймон маталларида ёзилишича: «Агар солиҳ одам зўрға қутулса, Бетавфиқу гуноҳкорнинг аҳволи нима бўлади?» Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар.

Азизлар, Муқаддас Каломни ўқиган бўлсангиз Исо Масихнинг хам кўпчилик ёмон кўрган, Уни дойим ўлдиришни режалаштиришган, У хам кўп азоб чекиб қувғинларга мубтало бўлган. Биз шогирдларчи? Бизни хам хақорат қилишармикан? Яхшиям Худо биз биландир, У бизни хеч қачон ташлаб қўймайди. Бизни хам хақорат қилиб азобларга кўмишса У дойим биз биландир, У бизни, яъни Худо фарзандларини хафа қилдирмайди. Келинг, хаётда Масих учун азоб чекишларга бардош бера олишимиз учун ибодат қилайлик. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Осмондаги Отажон, биз хаётимизни Масихга топширдик, биз энди Сенга тегишлимиз. Демак биз хам Масих учун азоб чекишимиз муқаррардир. Худойим, Масихнинг азобларига шерик бўлганимизда буни хурсандчилик билан қабул қилайлик. Масих номи туфайли хақорат қилинганимизда бихтиёр бўлайлик Отажон. Биз хам, Исо Масих номидан уялмай, аксинча бу ном билан Сени улуғлайлик. “Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар” деган оятлардагидек бўлсин, биз хам Сен билан бирга осмондаги шохлигингни ерда ўрнатишда жон куйдирайлик Худойим! Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим, омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар қилинг, биз сиз учун ибодат қиламиз. Хайир дўстлар, Худойим сизларни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top