2:34

Худо билан гаплашиш, дунёда энг жиддий ва энг чуқур нарса

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Сиз олимлар, илм-фан соҳаларида кўп нарсани ўргангансиз. Сиз ўқитувчилар, ўқитиш саънатини ўргангансиз. Сиз усталар, касбингизни моҳирлик билан ўрганиб олгансиз. Сиз булар устида ишлаб, унга анча вақт ажратгансиз.

Ибодат дунёда энг оддий иш бўлишига қарамай, яъни, Худо билан гаплашиш, дунёда энг жиддий ва энг чуқур нарсага айланиши мумкин. Ибодатга ойид ҳаётингизда улғайганингиз сари, Худонинг ибодатга бўлган жиддийлигини кўришни бошлайсиз, ва айнан ибодат орқали Худо берган ваъдалари билан, Ўзининг буюклигини ва борлиғини биз учун қулай қилиб беради.

Шу асосда ибодат қилишни ўрганиб олсангиз, ҳайратланарли ва баъзи вазиятларда кутилмаган нарсалар дойим содир бўлаятганини англайсиз. Сиз дойим ишонишингиз мумкин бўлган тинч ва қудратли кучнинг ишлашини кўрасиз. Бу асосда ибодат қилишни ўрганиш давомида, сизнинг ҳизматингиз қудратли қурол борлигини, ва бу қурол сизнинг ва бошқаларнинг ҳаётига таъсир кўрсатиши мумкин эканини билиб оласиз. Буни изоҳлайдиган фактларнинг сон-саноқсизлиги туфайли, бу ҳақда кўп гапирмайман. Лекин буни бошидан кечирганлар учун шубҳасиздир. Бу эса айниқса душман ҳужумларига таълуқлидир.

Яна битта сўнги мулоҳаза: Бу ибодатга ойид мавзу нафақат бизга, баълки бошқаларга ҳам, таълуқлидир. Бу можарода, унинг шубҳалари, қўрқувлари, саросималари, чувалашиши ва дадилсизликка тўла жангда ёлғиз эмасмиз. Аксинча, атрофимизда биздан ҳам, кучсизлар, Исодаги ҳаётда ёшроқлар ва шу йўсин, биздан ҳам, кучлироқлар бор, биз ҳаммамиз биргаликда бу жангда иштирок этиб келяпмиз. Биз бошқаларнинг ўрнига Худонинг қурол-аслаҳасини кия олмаймиз, лекин бошқалар учун ибодат қила оламиз.

Жангга жалб этилиб, айни вақтда кучи етмаятган биродаримизга куч ато этилиши мақсадида у учун ибодат қилсак бўлади. Ёки Худо аслаҳалирини етарлича киймаган бўлса, ёки қурол-аслаҳа билан тўғри фойдаланишни ҳали ўрганмаган бўлса уни қўллаб-қувватлаш мақсадида у учун ибодат қилсак бўлади. Бошқаларнинг муаммолари ҳақида билиб, улар учун ибодат қилиб туришимиз керак.

Келган ҳавф-ҳатар ҳақида уларни огоҳлантириб, уларга Худонинг қурол-аслаҳаларини тушунишга ёрдам беришимиз керак, ва шу йўсин, маълум синовлар келганида улар ўзига ҳос ёрдам олишсин.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top