3:38

Худонинг каломини ўрганиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Бугундан бошлаб сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Қадимги бир мусофирнинг хаётий сафари орқали биз Муқаддас Калом дарслари билан яқиндан танишиб чиқамиз. Қахрамонимиз тахминан 1500 йил олдин Ўрта Осиёда яшаб ўтган, ва хаётий хикоялари орқали бизга, яъни Исо Масихнинг издошларига, қандай қилиб Раббимизга эргашишни кўрсатиб ўтгани алохида ўринни эгаллайди. Ушбу Калом дарсликлари сизларга Масихга шогирд бўлиш хақиқатларини очиб беришини Яратувчимиздан сўраб қоламан. Хикоямизни бошлайман.

Қуёш нурлари эрта тонгдан гилам бозорнинг чанг кўчаларини ёритар эди. Шу кўчадан бир киши дўстининг дўконига етиб келди, ва қадрдон дўстини кўргач гап бошлади: Салом дўстим Ёқуб, нима учун дўконда бир ўзинг ўтирибсан? Ўғилларинг қани? –деб сўради. Саломат бўл оғайни. Сени кўрганимдан жуда хурсандман Каримбек, -деб жавоб берди Ёқуб. Илхомни қўшни бозорга баъзи нарсаларни олиб келгани жўнатдим, Юсуф эса уй ишлари билан бир оз банд, шунинг учун хозирча бир ўзим дўконда савдо қилаяпман. Кел, кир дўконимга, сенга айтадиган гапим бор, аниқроғи бир нарса хақида сен билан маслахатлашмоқчиман. “Тинчлими Ёқуб дўстим, нимага хомушсан?” Ё мазанг йўқми?” Йўқ, хаммаси жойда. Хамма гап ўғлимда. Унинг менга айтган янгилиги мени хомуш қилиб қўйди. Буни сенга айтайми йўқми ё Худодан жавобни кутайми хеч билолмай бошим қотяпти.

-Дўстим, бир оз аниқроқ гапирсангчи, хеч нарсани тушунмаяпман. Кел, гиламларингга ўтирайлик, ва айтадиган гапингни шошмасдан бошидан охиригача гапириб бер. Лекин бошлашингдан аввал чой олиб келишса яхши бўлар эди. Каримбек ўз ўрнида Хирот шахридаги масихийларнинг кичик бир жамоатнинг чўпони эди ва Ёқубнинг яқин дўсти эди. Шунинг учун Каримбек дўстининг дўконига хафтада бир маротаба келиб унинг кўнглини олиб, тасалли бериб имонда қўллаб қувватлаб турар эди. Ундан ташқари, унинг қийинчилик даврида Ёқуб бундай дўстнинг ёнида бўлиши нақадар ажойиб эканини жуда яхши тушунар эди. Ўша давр масихийлари тасаллига жуда мухтож эди. Мана Исо Масихнинг осмонга кўтарилганига хам 500 йил бўлибдики, Ўрта Осиёда масихийлар сони хали хам кам эди. Бир томондан масихийлар Рум империясининг қувғини остида, Хиротдаги масихийлар эса Зороастризмга сиғинган форс шохи қувғини остида бўлиб келган. —Каримбек, дўконнинг нарида жойлашган чойхоначи йигитга мурожаат қилиб, -Бизларга бир чойнак чой ва иккита пиёла олиб келинг илтимос, деб айтди. Азизлар, шу ерда хикоямизни тўхтатаман. Хикоянинг давомини кейинги сафар давом эттираман. Сиз билан хайирлашар эканман, сизни www.najot.com сайтимизга таклиф этаман. Сиз у ерда бошқа масихийлар билан сухбат тузиб, қизиқарли ва фойдали хикоялар билан танишиш имкониятига эга бўласиз. Хозир эса хайир, саломат бўлинг. Худойим сизларни Ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top