3:10

Худонинг қудрати ортиб боради

MP3

“Бу ердаги бир болада бешта арпа нон билан иккита балиқ бор экан. Лекин шунча одамга бу нима ҳам бўлар эди”. (Юханно 6:9) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Худонинг қудрати шунчалар буюк ва улканки, биз Уни хатто хаёлимизга хам сиғдира олмаймиз. Тушина олмаганимиз учун Унга чегаралар қўйиб олганмиз. Бирор нарсани кўпайтиришда хаётнинг нима эканлигини тушиниб олишимиз керак. Худо хаётдир. Исо бир боланинг бешта нони ва иккита балиғини олиб кўпайтириб берганини эслайман. Шогирдларининг Исога берган саволи қуйидагича эди: »Шунча одамга бу нима хам бўлар эди?»

Худо хаётингда қандайдир иш қилиши учун Унга бирор нарса беришинг керак, У ўша нарсанг билан хаётингда Ўз ишини қилади. Бирор нарсани ишлатмасанг чириб ёки айниб қолиши мумкин, агар Xудога топширсанг кўпайиб боради. Вазиятлар сабабли менда хеч нарса йўқ деб сезаётганлар хам бор. Ўша кишилар ўзини юқорида ўқиган оятдаги оломон ичида тургандей сезади. Ўзларини қўлимдан нима хам келар эди деб сезаётир. Худонинг Каломидаги қоидага амал қилганингда: »Бошқаларга беринг, Худо ҳам сизларга беради, мўл–кўл қилиб беради, босиб, силкитиб тўлдирилган, тошиб–тўкилган ўлчов билан қўйнингизни тўлдиради. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, Худо ҳам сизларга худди шундай ўлчов билан ўлчаб беради.”

Исо бизларга мухим қоидани ўргатди. Қоида — Xудога берганингда, У кўпайтириб беради. Шу оламдаги нуқтаи назарни тушиниб ол: пулни йиғсанг унинг кўпайиши оз бўлади. Агар банкда пул йиғаётган бўлсанг, унда унинг фойдаси маълум бир миқдордагина бўлади ва унинг ўзига яраша талаб қилувчи қоидаси мавжуд. Худога берганингда кўпроқ фойдага эга бўласан. Чунки пулларинг илохий равишда кўпайиб фойдаси билан қайтиб келади. Биз ўзимизнинг вазифамизни бажарсак, Xудо Ўзиникини қилади. Билмадим мана шу даражага етишинг учун сени нима ушлаб турганига?

Агар Xудога берсанг ғайритабиий хаётдаги таъминотга эришасан. Худо уни кўпайтириб тошириб юборади. Худо маблағ томонидан инсон қила олмайдиган ишни қила олади. Муқаддас Китобда »Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимани тақиқласангизлар, осмонда ҳам тақиқланади. Ер юзида сизлар нимага ижозат берсангизлар, осмонда ҳам ижозат берилади.» (Матто 18:18) Мен берганимда пулни келишига йўл очган бўламан, xa пулни ечган бўламан. Муқаддас Каломда »Худо хамма нарсани тур тури ва хил хил қилиб билан яратди” деб ёзилган. (Ибтидо1:25)

Сен хеч қачон мандарин экиб, ундан манго ёки гилос олмайсан. Кўп кишилар ўнлик ва ушрларини бермай, қўлларида ушлаб турибди, афсуски улар маблағ эшикларини тўсиб турганини билишмаяпди. Худо уларни ғайритабиий йўллар билан кўпайтириши мумкин. Худо хаётингни кенгайтирмоқчи. Худо ишини қила олиши учун Унга ниманидир бер.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top