Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Каломни ўрганишга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Бугун хам биз мусофиримиз Илхомнинг хаётига қайтамиз. Эсингизда бўлса, Каримбек ака ва Илхом Одам ато ва Нух пайғамбар хақида гапиришаётган эди. Келинг, хикоянинг давомига диққат қилсак. Каримбек ака, бу оятларни ўқиб бўлиб, ”Ха, Нух пайғамбар давридаги одамлар жуда бузуқ одамларга айланган эди. Худо мукаммал дунёни яратди, лекин Одам атонинг биринчи гунохидан сўнг хаммаси ўзгариб кетди. Эркак ва аёл бундан кейин кўпроқ Худога эмас, аксинча шахсий манфаатлари учун яшашни хуш кўрдилар. Нима бўлишидан қатъий назар, Нух худонинг кўз олдида пок хаёт кечирадиган ва Унга қулоқ соладиган одам эди.” Илхом, Каримбек аканинг кўзларига қараб, ”Мен хам Нух пайғамбарга ўхшаб яшашни хохлайман. Бетоб бўлиб, ўлим тўшагида ётганимда, мен ўз ўзимдан, мен хам шундай яшаяпманми?
Деб ўзимдан сўраган эдим. Ўтмишни эслаб, мен Худога манзур хаёт кечирмаганимни эсладим. Шунинг учун хам, барча қийинчиликларга қарамасдан ўзимни Худога бағишлашни ваъда қилдим” “Ундай бўлса, борақол, Худонинг инояти сен биландир. Энди уйинга бориб сафаринга таёргарликни кўргин. “Таёрланишга кўп вақт керак эмас Карим ака, мен ўзим билан кўп нарса олмайман” “Сенга кўп нарса керак бўлмас, лекин ойиланг билан вақт ўтгазишинг керак, улар билан бирга ўтгазадиган вақтинг улар учун қиммат баходир. Борақол, уларнинг олдига бор”, деб улар уйма уй тарқалиб кетишди. Кун хам охирига етиб келган эди. Ёқуб ўғли Юсуф билан дўкондан қайтиб келишаятган эди, атроф кўча хаёжон тинлчикка чўккандек эди. Уйга киришса, хатто уларнинг ити хам, одатдагидай акилламай, ойиланинг кайфиятини сезгандек, ўралиб жим ётар эди. ”Мариям, нега кўзларинг қизил? Нима бало, куни билан йиғладингми?” деб сўради Ёқуб хотинидан. ”Куни билан эмас, ярим кун, менимча бундай кунлар хали кўп келади” деб жавоб берди Мариям. “Ёқуб, Илхом билан гаплаш, мен унга таёрлаб қўйган нарсаларнинг ярмини олмайман демоқда. Халтаси енгил бўлиши кераклигини айтмоқда. Исо Масих ўз шогирдларини биргина кўйлакда жўнатгани хақида гапиряпти. У сафарига хатто иккита кўйлак олишни хам хохламаяпти.”
Мариям, эри Ёқубнинг кўзларига қараб, ”Ёқуб, ўн тўққиз йил. Бори шуми ахир? У атига ўн тўққиз йил бизнинг тўнғич ўғлимиз бўлдими?” деб кўз ёшлари эрининг қучоғидаги елкасига томчилади. “Мен чўпонимиз Каримбек билан анча гаплашдим. Энди юрагим анча тинч. Мариям, бу Худонинг иродаси, бунга тўсқинлик қилишимиз нотўғридир”. “Мен хам буни Худонинг иродаси эканини яхши биламан. Лекин ёқатиш туйғуси баъзан барча туйғулардан устундир. У қайтиб келмасачи? Шахаримиздан то Муқаддас шахарга олиб борадиган йўллар қароқчи ва қотилларга тўлиб тошиб ётибди. Сафар давомида уни ким химоя қилади?” “Мариям, уни Худо химоя қилади” деди Ёқуб. Эри Ёқубнинг тинчлиги Мариямга хам ўтиб уни тинчлантирди. “Қароқчилар қамбағал мусофирдан нимаям оларди? ” Ха, буни сен хам менга илгари айтган эдинг. Дада, ойи! Мен сизлар билан гаплашмоқчиман? деб Илхом ота онасига муроажаат қилди. Азизлар, хикоянинг давомини кейинги сафар эътиборингизга хавола этаман. Азизлар, дастурларимизни ёзма равишда олмоқчи бўлсангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Хайир азизлар, Худойим сизларни ўз панохида асрасин.