3:32

Раббимиз хамма учун ўлди 2

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Эфирда сизлар учун берилиб борилаётган эшттиришларимиздан бири. Хурматли радио тингловчи мухлислар, келинг бугунги эшттиришимиз орқали, Раббимизнинг хождаги ўлими хақида гаплашсак. Чунки айнан манашу хождаги ўлим орқали Худованд барчамизга яшашимиз учун имконият берди. Лекин шу хождаги азобли ўлимни қадрига етишимиз учун биз хар биримиз нималарга этибор беришимиз зарур. Раббимизнинг ўлимини кўриш учун жуда кўплаб одамлар ўша теппалик атрофига тўпланишган эдилар.

Масиҳни хочга михлаганларидан кейин Рим аскарлари ўша вақтнинг одатига кўра, Унинг кийимини бўлиб олдилар. Унинг ички кийими чоксиз бир тўқима эди ва улар уни тўртга бўлиш ўрнига, у учун қуръа ташладилар. Бу ҳаракат башоратнинг амалга ошиши эди. Чунки забур китобини 21 боби 19 оятида шундай ёзилган эди. “кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб, Либосим учун қуъра ташладилар. Бу аянчли кунда бошқа кўп башоратлар ҳам амалга ошди. Дин мансабдорлари, Пилат ва рим аскарлари ҳар бир авлодда топиш мумкин бўлган ишончсизликнинг турли кўринишини намоён қиладилар.

Бироқ хоч олдида ишонч ҳам намоён бўлган. Чунки Раббимизнинг дўстлари Исони ташлаб кетишмаганди. Хочга михлашга қараш қанчалик даҳшат бўлмасин, хоч олдида Исони севган тўртта аёл турарди: Исонинг Онаси Марям, Онасининг опаси, Клеопанинг хотини Марям ва Исо еттита жинни ҳайдаб чиқарган магдалалик Марям турарди. Бу аёллар охиригача Исога содиқ бўлиб қолдилар. Исо азоб чекаётган вақтда ҳам «Ўзиникиларни охиригача севди»! Онасининг бошқа ўғиллари Унга руҳий томондан яқин бўлмаган бўлса керак, шунинг учун Исо Онасига қараб туриб, унинг диққатини Унга энг яқин бўлган ҳаворийлардан бири Юҳаннога қаратди ва деди: «Эй аёл, мана бу сенинг ўғлинг!»

Кейин ҳаворий Юҳаннога мурожаат қилиб деди: «Мана бу сенинг онанг!». Шундан кейин ҳаворий уни уйига олиб кетди. Раббимиз хожда осилиб турган пайтда «Чанқадим!» сўзини актёрларга ўхшаб айтмаган. У бу сўз билан амалга ошиши керак бўлган башоратни биларди, лекин Унинг сўзларидан қийналаётгани билинарди. Яраларидан қон кетиши натижасида ва қуёшнинг куйдирувчи нурлари таъсирида чанқаган эди. Аскарлар шимгични сиркага ботирдилар-да, найзанинг учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар. Бундай шарбат қатл этилганнинг томоғини қуритарди ва улар қаттиқ бақира олмасдилар.

Уни одатда хочга михланганларга тинчлантириш учун берардилар. Бир неча дақиқадан кейин Масиҳ нажот ишини якунлаб, «…жон берди» . Баъзан хочга михланганлар уч кунда ўлардилар. Исо эса уч соат ичида ўлди, чунки У ўлим қийноғига қолдирилмаган эди. У олдин гапирганидек, ўз ихтиёри билан ҳаётини берди. Азиз тингловчи анашу минг азоблар билан тўланган хаёт эвазига сиз билан мен бугунги кунда ёруғ дунёда бормиз. Энг мухими Худованд билан биргамиз. Шунинг учун хам Раббимизнинг хождаги ўлими, доимо хар биримизнинг кўз ўнгимизда бўлмоғи керак. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top