Азиз аёллар биз ўзимиз ҳақимизда қанча суҳбатлашсак ҳам суҳбатларимизнинг мавзуси ҳеч ҳам тугамайди. Атрофимизда турли ҳолатдаги, турли даражадаги аёллар бор. Уларнинг турли тоифадагилари билан суҳбатлашишимизга тўғри келган. Бизларнинг орамизда фарқлар кўп бўлса ҳам, бир нарсада бир-биримиздан фарқ қилмаймиз. Бизлар аёлмиз! Бугун турмушга чиқмаган аёллар аниқроғи қизлар ҳақида гаплашмоқчимиз.
Атрофимизда турмушга чиқмаган қизлар топилади. Ундайларни қўполроқ қилиб қари қиз ёки ўтириб қолган қиз дейишади. Биз эса бугунги суҳбатимизда уларни аёл деб атамоқчимиз. Агар атрофдаги одамларнинг муносабатига эътибор берсангиз, бундайларга бир оз ғалати қарашади. Турмушга чиқмагани учун уни ҳаётдаги муҳим бир ҳолатни ўтказиб юборгандай қарашади. Аммо у турмушга чиқмаган бўлса ҳам у аёллигича қолган. Унда ҳеч нима ўзгармайди. Ундайларнинг номига доғ тушмаслиги бу уларнинг қандай ҳаёт кечиришига боғлиқ. Улар турмушга чиқмаганлиги учун ҳурматдан маҳрум бўлмасликлари керак. Турмушга чиқмасликнинг турли хил сабаблари бор. Баъзида бу иқтисодий сабаб билан аёллар турмушга чиқа олмай қолишади. Базида эса касаллиги сабаб бўлади. Шундай ҳолатлар бўладики, оилада ота-она эрта ўлиб кетишган, катта фарзанд қиз бўлса, қолган ука ёки сингилларини боқиш уларнинг зиммасига тушади. Улар вақтида ишлаб укаларини катта қилади, ўқишга ишга жойлаштириб қўяди. Бир куни келиб укалари ҳам сингиллари ҳам турмуш қуриб кетишади. Энди ўзи ҳақида ўйлай деганда унга уйланадиган эркаклар ҳам қолмаган бўлади. Энди турмушга чиқиш учун анча кеч деб ўйлайдилар. Баъзи ҳолларда эса турмушга чиқмаслигига чиройли бўлмаганликлари сабаб бўлиши ҳам мумкин. Атрофимизда деярли 90 фоиз инсон аёллар энг биринчи ўринда гўзал бўлиш керак дейишади. Аммо улар гўзал деганда албатта ташқи чиройни назарда тутишади. Аммо инсон, энг асосийси яхши аёл бўлиш учун ташқи гўзаллик у даражада муҳим эмас. Энг муҳими унинг ички гўзаллигидир. Ички гўзаллик ҳамма вақт аёлларни безаб келган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир.” Аммо баъзида турмушга чиқмасликка бутнлай бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Қандай сабаблар бўлмасин, турмушга чиқмаган аёллар ўзига ишонадиган, кўпроқ вақтини ҳайрли ишларга сарфлай оладиган бўлишади. Унинг турмушга чиқмаганлигига унинг камчилигидай қарамаслик керак. Бу камчилик эмас. Худо ҳаётда яшашдан мақсад турмушга чиқиш деб айтмаган. Албатта ҳаётда икки киши бўлиб яшаш яхшироқ. Аммо бу ҳаётда яшашнинг асосий мақсади эмас. Ҳаётда яшашдан мақсад Яратувчимиз билан муносабатда бўлиб, У хоҳлаганидай умр кечириш. Биласизми турмушга чиққан аёлларда бошқа ҳайрли ишларга вақтлари бўлмайди. Аммо турмушга чиқмаган аёллар бу билан бемалол шуғулланишлари мумкин. Турмушга чиқмаган аёл эримни ва болаларимни қандай хурсанд қиламан деб ўйлайди, турмшуга чиқмаган аёл эса Раббимни қандай рози қиламан, деб ўйлайди. Албаттада, ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, турмушга чиққан аёл бутун вақтини Эри, болалари, қайнона-қайнотасига хизмат қилиш билан ўтказади. Худованд уларни тушундади, аммо болалари, эридан ортсагина қолган вақтини Худовандга бағишлайди. Аслида эса энг кўп вақт фақат Худойимизга берилиши керак. Турмушга чиққан аёлларда эса бундай қилиш қийинроқ. Турмушга чиқмаган аёл бутун вақтини Худовандга сарфлаши мумкин. У турмушга чиқмаган бўлса ҳам тўлақонли ҳаёт кечира олади. У ҳамма аёллар каби ишлаши, дам олиши ва турмушга чиққан аёллардан фарқли равишда қизиққан машғулотлари билан шуғулланиши мумкин. Аммо ҳеч қачон турмушга чиқмагани учун ўз-ўзига ачиниб, ўз шахсини ерга урмаслиги керак. Турмушга чиқмаганликнинг фақатгина ижобий томонлари ҳақида ўйлаши ва мумкин қадар ҳаётини мазмунлироқ ўтказиши керак. Агар орангизда шундай аёллар бўлса уларга бўлган қарашларингизни ўзгартирасиз деган умиддамиз.