3:46

Худо Нухдан сўнг Иброхим билан ахд қилди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, бугун биз бошқарув хақида гапирамиз. Бордию ракеталар ойга учса биз олимларни махташга тушамиз. Лекин ракеталар одамлар хаётини нобуд қилса, биз олимларни нақадар ёвуз экани хақида ўйлаймиз. Тўғри, одамзод Худо берган хадияларини ёмонликка хам ишлатиши мумкин. Лекин бошқа томондан, одамлар Худо берган қобилият ва хадяларни яхши ишга хам ишлатиши мумкин. Қандай қилиб ёвузликни ўрнига фақат яхшиликка интилиш мумкин? Бу бизнинг қўлимиздан келмайди. Одамзод тарихи очиқ ойдиндир. Биз дойим, яхшилик хақида ўйлаймизку лекин охирида хаммаси чалкашчулкаш бўлиб чиқади. Одамзодн Худонинг бошқарувида бўлмаса, у тезда Нух пайғамбарнинг давридаги одамларга айланишни бошлайди. Лекин шунга қарамасдан, Худо Нух пайғамбар орқали янги хаётни бошлади ва Иброхим пайғамбар орқали одамзод билан янги ахдини тузди.

Худонинг Нух пайғамбар билан тузган ахди бутун одамзод билан тузган ахди эди. Ёмғир ёғганда, Нухнинг фарзандлари янги тўфон бошланди деб қўрқиши мумкин эди. Лекин ёмғир тугагач, қуёш чарақлайди ва рангбаранг камалак осмонда пайдо бўлади. Улар осмондаги камалакни кўриб Худонинг ахдини эслашади. Бундан буён дунё тошқин туфайли ўлимга мубтало бўлмайди. Яна бир бор эслайлик, дунё яратилишидан сўнг Худо Одам атога, яъни бутун одамзодга кўпайинглар ва сер хосил бўлинглар деб амр берди. Нух пайғамбарнинг ўғилларидан хар хил ойилалар ва жамиятлар дунёга кела бошлади. Худо одамзодга, емоқликка яхши ўсимликларни, сувда судиралиб юрувчи ва ерда юрадиган барча хайвонларни топшириб берди. Яна бир бор, Худо одамзодга ер устидан хокимлик қилиш хуқуқини берган эди. Худонинг бошқаруви остида дунёни бошқаришдан кўра одамзод ўз манфаатини излай бошлади.

Худо улар учун биринчи ўриндан иккинчи ўринга ўтган эди. Улар Худонинг уйига етадиган бино қуришга хам уриниб кўришди. Қадимги Бобил минораси эсиниздами? Одамлар минорани қуриб ўзларига ном чиқариш пайида эдилар. Худо уларнинг қилмишларини кўриб уларнинг тилларини хар чалкаш чулкаш қилиб юборди. Бундан буён улар бир бирини тушунмас эди. Улар бошлаган минора қурилиши хам ўша захотиёқ тўхтаган эди. Худонинг бу қилмиши уларга Худонинг буюклиги эканидан далолат бериб турарди. Шунда хам, тиниб тинчимаган одамзод Худога қарши чиқишга харакат қилди. Шунда хам Худо одамзодни қутқариш учун режаси борлигини Муқаддас Калом орқали бизга ўргатмоқда. Бу гал, Худо хазрати Нух пайғамбарга ўхшаб, Худонинг чақириғига жавоб бериб, Унга итоат қилган яна бир пайғамбар билан ахд тузди. Ушбу хазрати пайғамбарнинг исми Иброхим эди.

Келаси сафар биз албатта, қандай қилиб Худо Иброхим пайғамбарни чақиргани, ва у билан қандай ахд тузганини кўриб чиқамиз. Азизлар, бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Афсус, Худонинг хақиқатларини бир дастурга сиғдириб бўлмайди. Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг, ёки бўмаса, www.najot.com сайтимизнинг керакли бўлимига кириб хабар қолдирсангиз бўлади. Дастурларимизнинг электрон шаклини айнан сайтимиздан кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Ундан ташқари, сайтимизга ташриф буюриб, у ердаги бошқа имонликлар билан хам сухбат тузсангиз бўлади. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top