MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Худо ҳаётимизга қўйган режасини ўз вақтида амалга оширади. Баъзан Худо Ўз режасини биз орқали бажараётган пайтда атрофимиздан бу режага қарши чиқадиганлар топилади. Баъзида уларнинг ниятларини фарқламай қоламиз. Кўпинча бу қаршиликлар ўз яқинларимиз томонидан бўлади. Улар бизга яхшиликни тилаётгандай кўринса-да, аслида шайтон уларни ҳаётимизда кетаётган Худо режасини тўхтатиш учун ишлатаётган бўлади. Буни мисолда келтирсак. Самария Яҳудиянинг яқин қўшниси бўлган. Улар ҳам тоза бўлмаса-да яҳудий ҳисобланган. Шунга қарамай, асирликдан омон қолган Яҳудия аҳолиси Қуддус деворларини қайта қуришга бел боғлаган пайтда, бу ишни тўхтатишга ҳаракат қилган ҳам Самария шоҳи Санбаллат бўлади. Санбаллат Қуддус деворларини қурилишини, Яҳудоликларнинг аввалгидай Худонинг қўли остидаги кучли ва қудратли давлат бўлишини истамаган.

Нарратор 2Санбаллат Яхудийлар Қуддус деворини тиклашни бошлаганини билиб, жаҳли чиқиб, қаттиқ ғазабланди. У қўл остидагилари ва Самария армияси кўзи олдида, яҳудийларни масхара қилиб деди: «Анави, заиф яҳудийлар нима қилаяпти? Улар деворларини тиклай олишар эканми? Яна қайтадан қурбонликлар қилишар эканми? Шунча ишни бир кунда қилиб тугатишар эканми? Нима ўлик тошларга жон ато қиламиз деб ўйлашаяптими улар?». Бу каби гапларни тарқатиб, яҳудийларнинг шижоатини, ғайратини сўндирмоқчи бўлишди. Халқ орасида, уларнинг масхаралаб айтган гаплари ёйилди. Бу нарса албатта деворларни тиклашга киришган кишиларнинг руҳиятига таъсир этмай қолмади албатта.

Санбаллат худди шуни кутганди. У ўзининг тарафида бўлган Тобиа ва Аммонликларни ҳам яҳудийларга қарши туришга ундади.

Нарратор 1Улар ҳам Санбаллат билан бирга яҳудийларнинг ишларини камситиб, руҳиятини туширишга ҳаракат қилишди. Бу қаршиликларнинг бошланиши эди ҳолос, Санбаллат, Тобиа ва Аммонликлар бирлашиб, Қуддусга қарши фитна уюштиришди. Бу фитнадан уларга яқин яшаётган яҳудийлар хабар топиб, Қуддусдагиларга хабар берди. Бу хабардан сўнг қуддусликлар девор қурилишини тезлаштириб, ҳимояни кучайтиришди. Режаси барбод бўлган Санбаллат Неемияга «Қишлоқлардан бирида учрашайлик», — деб хабар юборди. Бу билан Неемияга зиён етказиб, Қуддус девори ишини тўхтатишни режа қилган эдилар. Бироқ яҳудийлар бунга рози бўлмади. Хўш, Қуддус деворларининг нима кераги бор эди? Нега бунчалик шайтон Санбаллатнинг қўли орқали бу деворнинг қурилишига ҳалал бераётган эди?

Нарратор 2Биласизки, қадимдан ҳар бир шаҳар, ташқи томондан баланд деворлар билан ўралган бўлган. Деворлари вайрон бўлган шаҳар, енгилган ва шарманда бўлган шаҳар ҳисобланган. Деворлари мустаҳкам турган шаҳар ўз ўзини ҳимоя қила олган. Демак Қуддус деворлари халқнинг, шаҳарнинг ҳимояси бўлиб хизмат қилган. Яҳудий халқига душман бўлган Санбаллат эса, Қуддуснинг ҳимояланишини истамаган. Бизнинг атрофимизда ҳам ҳимояланишимизга ҳалал берадиган, ҳимоямизни бузишга интиладиган одамлар топилади. Булар душманимиз, қариндошимиз, яқинларимиз ва ҳатто биродарларимиз ҳам бўлиши мумкин. Улар ҳам худди Санбаллатдай иш тутишади. Ҳаётингизда қандай қаршилик бўлмасин, унинг руҳий моҳиятини тушунишга ҳаракат қилинг. Тушуниб, Худо истаганидай иш кўринг. Ҳимоя деворингиз мустаҳкам бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top