Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатни мен масихийларнинг кувгинига багишлашни максад килдим. Хаммага маълумки, Масихийлар бир кунмас бир кун албатта кийинчиликларга дуч келишади. Бу хакда Раббимиз хам бизни огохлантирган, келинг, бу хакда Мукаддас Калом бизга нима айтятганини куриб чиксак. Хаворийлар китобининг 5чи бобига назар ташласангиз, у ерда Масихнинг шогирдлари кувгинга дучор булган вазиятни куришингиз мумкин. Келинг, Каломни укиб курамиз. Ҳаворийларни қўлга олиб, давлат қамоқхонасига ташладилар. Лекин Худованднинг фариштаси кечаси зиндоннинг эшикларини очиб, уларни ташқарига чиқариб қўйди. «Боринглар, маъбадга чиқиб, бу абадий ҳаёт сўзларининг барини халққа айтаверинглар!» – деди фаришта. Ҳаворийлар бу сўзга қулоқ солиб, эрта тонг маъбадга кириб таълим бера бошладилар. Шу пайтда олий руҳоний ва у билан бирга бўлганлар келиб, Исроил ўғилларининг оқсоқоллар мажмуи бўлган Олий Кенгашни йиғилишга чақирдилар, ҳаворийларни келтириш учун зиндонга одам юбордилар.
Лекин хизматкорлар бориб, зиндонда уларни топмай, қайтиб келиб: – Биз қамоқхонани бутун эҳтиёткорлик билан қулфланган ва қоровулларни эшиклар олдида турган ҳолда кўрдик. Лекин очиб қараганимизда, ичкарида ҳеч кимни топмадик, – деган хабарни бердилар. Маъбад миршаббошиси ва барча олий руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳайрон бўлишди. «Бу нима бўлиши мумкин?» деб ўйланиб қолдилар. Ўша пайтда бир одам хабар олиб келиб: – Мана, сизлар зиндонга ташлаган одамлар маъбадда халққа таълим бериб юришибди, – деди. Миршаббоши хизматчилари билан бирга бориб, уларни олиб келтирди. Халқ бизларни тошбўрон қилар, деб қўрққанлари учун уларга зўрлик ишлатмадилар. Ҳаворийларни олиб келиб, Олий Кенгаш ҳузурида турғизиб қўйишди. Олий руҳоний уларни сўроқ қилди: – Бу исм асосида таълим берманглар, деб сизларга қаттиқ тақиқ қилмаганмидик? Мана, таълимотингиз билан Қуддусни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга туширмоқчисизлар, – деди. Бутрус ва бошқа ҳаворийлар бунга жавобан: – Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак. Азизлар, куриб турганингиздек, Масихнинг шогирдлари дойим кувгин остида яшаб келишган. Бордию сизнинг хизматингизда хам кувгинлар келса, хеч хижолат булманг, чунки сиздан аввал хам Исо Масихни ва унинг издошларини кувгин килиб азобларга дучор килишган. Азизлар, келинг, бугунги ибодатимизни айнан келиши мумкин булган кувгинларга багишласак. Мен хозир ибодат киламан, истасангиз кетимдан кайтаринг. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Хаётимиз энди бизга эмас, аксинча Сенга тегишлидир. Сен бизни киммат бахога гунох бозоридан сотиб олдинг. Худойим, энди биз факат Сенга хизмат киламиз, чунки биз факат Сенга тегишлимиз. Худойим, хизматимиз давомидаги булиши мумкин булган кувгинларга бардош беришимиз учун бизни Мукаддас Рухинг билан кувватлагин. Хеч кандай куркув ва хатар бизни тухтата олмасин. Хеч кандай куркув Нажотинг хакида сузлашга ва таълим беришга халакит килмасин. Каерда булмайлик, нима килмайлик, дойим Мукаддас Рухинга таяниб Шохлигинг хакида гапираверайлик. Худойим, биз Сенинг шогирдларингмиз. Биз сенга хизмат киламиз. Бизни узинг кулингда кутариб юргин. Омин. Азизлар, бордию ибодат эхтиёжларингиз булса, бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, биз сиз учун эфир оркали ибодат киламиз. Хайир, омон булинг.