MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Мисрдан чиқиш Исроил халқи учун қайта туғилиш бўлиб, бу воқеа бизга янги ҳаёт белгиси бўлиб хизмат қилади.

Қизил денгиздан Синай тоғигача бўлган саёҳат давомида халқ кўп қийинчиликларни бошидан кечирди, ўша пайтда улар Худонинг садоқатига гувоҳ бўлишди. Исроил халқи норози бўлиб нолисаларда, Худо уларнинг муҳтожликларини тўлдириб, уларни таъминлаб турди.

Худо уларни Омолеклар қўшинидан ҳам қутқаради. Мана шу қисқа вақт мобайнида қутқарилган халқнинг ҳаёти қандай бўлиши бизга кўрсатиб берилган бўлиб, буни ҳозир яшаётган масиҳийларнинг ҳаётига қиёслаш мумкин.

Бошқача қилиб айтганда, Худо бизга аллақачон нажот берган бўлса-да, бизни қутқарган бўлса-да, Масиҳ қайтиб келгандагина бу нажот тўлиқ ниҳоясига етади. Яъни, фақат Масиҳ қайтиб келгандагина, биз тўлиқ нажотга эришамиз. Ҳозирча, ҳаворий Павлус айтганидек, биз бу янги ҳаётда “кўриш орқали эмас, имон орқали яшашимиз керак”.

Худо Миср воқеаси орқали Исроил халқига муҳим ҳақиқатни очиб беряпти, яъни, ваъда қилинган Худо Шоҳлигига кириш учун қутқарилиш зарурдир! Шунга қарамай, Иброҳим англаб етгани каби, Исроил халқи ҳам шуни англаб етдики, Худонинг ваъдалари ҳали тўлиқ бажо бўлганича йўқ: шундай экан, биз келажакка умид билан қараб, Худонинг ваъдаларига имон билан яшашимиз керак.

Синай тоғида Исроил халқи Худо билан учрашди. Исроил халқи ҳамда Худо ўртасидаги воситачи Мусо бўлиб, Худонинг унга айтган энг биринчи сўзи аҳд ҳақида эди. Нажот ва янги ҳаёт теологияси Чиқиш китобининг 19 боби 4 ва 6 оятларда тўлиқ очиб берилган:

Худо Ўз халқи ҳамда шоҳлиги душманларини ҳукм қилди, Ўз халқини қутқариб, уларни Ўзи билан яраштирди. Энди, улар бу нажот уларнинг фақат ташқи кўринишида эмас, балки ичидан, юрагидан жой олган бўлса, улар Худонинг каломига бўйсунишса, шунда улар Худонинг мутлақ ҳокимияти остидаги барча халқлар ичида махсус халқ бўлишади.

Шунда улар халқ сифатида Худо билан махсус муносабатга эга бўладилар, ҳамда бутун дунёга Худонинг руҳонийлари сифатида Унинг вакили бўлиб хазмат қиладилар.

Худонинг мутлақ ҳокимлиги остидаги дунёда уларнинг руҳоний бўлиши, Иброҳимга берилган ваъда, яъни, барча халқлар унинг зурриёти орқали марҳамат топиши ҳақидаги ваъданинг моҳиятини очиб беради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top