Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азизлар, Исо Масих хазратларига хаётни топшириб, Унинг инояти остида яшаш накадар ажойиб. Чиндан хам, бир маротаба Худонинг севгисини юрагида хис этган инсон Уни хеч качон эсидан чикармайди. Исонинг шогирди булиш жуда кийин. Нима учун дейсизми? Чунки, Исо Масих Худонинг нуридир, Унинг сузи ва хакикатидир, айнан шунинг учун купчилик Уни ёкдирмайди, Унинг хакикатларига бардош бера олмайди. Нафакат Исо Масихни баълким, Унинг издошларию шогирдлари хам худди шундай кайгулар ва кувгинларга дучор булишади. Хакикий масихий учун бу табиий холдир. Мукаддас Каломга назар ташлайдиган булсангиз, хатто Исо Масих хам, кувгинларга дуч келиб, шахарма шахар юришга мажбур булган. Келинг, хазрати Исо Масихнинг хизматкори Павлуснинг кувгин булган ваз иятига назар солсак. Хаворийлар китобининг 16чи бобида куйидаги оятлар келтирилган. Уларни жуда кўп калтаклашгандан кейин зиндонга ташлаб, қаттиқ қўриқлашни зиндонбонга буюрдилар. У ҳам олган амрига кўра, уларни зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйди.
Тун яримлаб қолганда, Павлус ва Сила ибодат қилиб, Худони куйлашар эди; маҳбуслар эса уларни тинглаб туришарди. Тўсатдан шиддатли зилзила юз берди-да, қамоқхонанинг пойдеворини силкитиб ташлади. Ўша заҳоти барча эшиклар очилиб, ҳамманинг кишанлари бўшаб қолди. Зиндонбон эса уйғонган заҳоти зиндон эшикларининг очилиб қолганини кўрди. У қиличини қинидан суғуриб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди, чунки маҳбуслар қочиб кетишган, деб ўйларди. Лекин Павлус баланд овозда бақириб: – Зинҳор ўз жонингга қасд қилма, биз ҳаммамиз шу ердамиз! – деди. Зиндонбон чироқ сўраб, зиндонга югуриб кирди ва титраб Павлус билан Силанинг пойига ўзини ташлади. Уларни ташқарига чиқариб: – Жаноблар, нажот топиш учун нима қилишим керак? – деб сўради. Улар: – Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар, – дейишди. Кейин унга ва бутун уй аҳлига Худонинг каломини сўзлаб беришди.
Куриб турганингиздек, Исонинг шогирдлари уз хизматлари пайтида купгина кийинчиликларга дуч келишган, лекин шунга карамасдан Худо дойим улар билан бирга булиб, уларни куллаб кувватлаб турган. Азизлар, келинг, биз хам бугунги ибодатни айнан кувгинларга багишласак. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Азиз Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Сенинг севгинг накадар кучли эканини айнан Исо Масихнинг хочда килган иши оркали тушунса булади. Отажон, биз Сенинг хизматкорларингмиз, биз Сенинг хакикатингни одамларга етказиш учун танланганмиз. Худойим, бизларни Мукаддас Рухинг билан кучайтир. Хакикатинг хакида гаплашиш пайтида одамларга биз эмас, аксинча Сенинг Мукаддас Рухинг биз оркали Уз ишини килиб, мужизалар курсатсин. Худойим, хеч кандай куркув, хеч кандай кувгин Сенинг хакикатингни сузлашга тускинлик килмасин. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен бирга ибодат килганингиз учун катта рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб у ерда хабар колдиринг, биз сиз учун албатта ибодат киламиз. Хайир, омон булинг.