2:45

Бошқаларнинг эхтиёжига қаранг 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Муқаддас Китобда биз эркаклар ва аёллар ўз фарзандлари ва бошқа оила аъзолари ҳақида ибодат қилганлиги тўғрисида кўп мисолларга эгамиз. Иброҳимнинг ибодати унинг жияни Лутни ёндирилган Садўмдаги ўлимдан қутқарди. Худо Иброҳимнинг ўғли Исҳоққа келин танлаш ҳақидаги ибодатига жавоб берди. Исҳоқ ўз рафиқаси Ривқонинг шифо топиши ҳақида ибодат қилди. Ривқо ўз фарзандлари ҳақида улар туғилганга қадар ибодат қилди. Аюб ўз фарзандлари ҳақида, Худо уларни гуноҳдан сақлаши учун ҳар куни ибодат қиларди. Ота-оналар ўз фарзандларини маъбадга олиб келишар ва Раббийга бағишлашар эди. Оналар болаларини Исонинг олдига олиб келар Ундан марҳамат ва шифо сўрашар эди.

Бутун Муқаддас Китоб бўйлаб биз Худо имонли оилага юбораётган марҳаматини, ҳар бир оила Унга хизмат қилиб, хурсанд бўлиб яшашини Худо истаётганини кўрамиз. Шундай қилиб, агар сизнинг оилангиз аъзоларида ҳали Масиҳ марҳамати билан қутқарилмаганлари бўлса, уларнинг қутқарилиши ҳақида жиддий ва ҳамдардлик билан ибодат қилишингиз керак. Қуйироқда биз Муқаддас Китобдан бир оят келтирамиз, оила аъзоларимиз ҳақида ибодат қилаётганимизда биз нимага умид қилишимиз мумкинлигини у бизга кўрсатади.

«Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар» (Ҳаворийлар16:31).

Бу оятни ёд олишни ва оила аъзоларингиз ҳақида ибодат қилаётганингизда эсга олишни тавсия этамиз. Бу бутун оилангиз қутқарилишини Худо хоҳлаётганига сизнинг имонингизни мустаҳкамлайди. Бизнинг ҳамма оила аъзоларимизга бўлган муҳаббатимиз Хушхабарни қабул қилмаганларга сабр-тоқатли ва илтифотли қилади. Турган гап, иблис бизнинг оилаларимиз, шунингдек бизнинг яқинларимиз ва дўстларимиз қутқарилишини хоҳламайди. Баъзида шундай бўлади, биз қанчалик кўп ибодат қилсак, шунчалик кўп улар Худога қарши бўладилар.

Кўп одамлар борки, катта қайғу-кечинмаларга учраган ва фақат Худо уларнинг муаммоларини еча олади. Бу инсонлар ҳақида ибодат қилиш – бизнинг бурчимиз.

Ҳар қайси масиҳий Масиҳ узумзорида ишчидир ва шунинг учун у Раббий амрига қулоқ солиши ва топшириқларини бажариши керак. Унинг каломи бизни ўзгалар эҳтиёжи ҳақида қандай ибодат қилиш кераклигини ўргатади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top